(O´zbek) Туризм халқларни бирлаштиради

3-4/2019

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Шу орқали ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, мамлакатнинг обрўси ва инвестицион жозибадорлигини ошириш каби муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мумкин. Ўзбекистон ва сайёҳлик индус­трияси иштирокчилари ушбу соҳанинг бошқа мамлакатлардаги вакиллари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Ўзбекистон ва Франция туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга.
     Ўтган асрнинг 90-йилларидан буён Франция дунёда энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйxатида биринчи ўриндан тушмай келаётир. Бугунги кунда Ўзбекистонга сафарлар французлар орасида тобора оммабоп бўлиб бормоқда. Ҳар йили мамлакатимизга 15 мингдан ортиқ французлар ташриф буюраяпти.
     Франция Туроператорлари уюшмаси (Syndicat des entreprises de tour operating, ёки SETO) бош котиби Юрген Бахман билан суҳбат чоғида француз томони аниқ мақсадларга қаратилган тадбирларни амалга ошириш орқали сайёҳларни жалб қилиш ва туризм салоҳиятини кенгайтириш бўйича ўз илғор тажрибасини журналимиз ўқувчилари билан ўртоқлашди. Эътиборингизга ушбу суҳбатни ҳавола қиламиз.
 
     – Жаноб Баxман, биз билан дунё иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган ва Ўзбекистон учун шу қадар долзарб бўлган соҳала­ридан бири бўлмиш туризм тўғ­рисида суҳбат қуришга розилик берганингиз учун ташаккур. Ўз ҳақингизда гапириб берсангиз.
     – SЕТО бош котиби лавозимида фаолият юритишимдан ташқари мен шунингдек,Европа Туроператорлари ва сайёҳлик агентликлари уюшмаси (EACTA) вакили ҳисобланаман. Шу аснода мен француз туроператорларининг манфаатларини Европа даражасида ифода этаман. Бундан ташқари Франциянинг Таътил чеклари миллий агентлиги (ANCV) маъмуриман.
     – Назаримизда, бизнинг ўқувчи­ларимизга Таътил чеклари миллий агентлиги ва умуман ушбу тизим ҳақида билиб олиш қизиқарли бўларди.
     – Таътил чеклари тизими Италия, Швейцария ва Францияда узоқ вақт­дан бери муваффақиятли ишла­моқда. Айнан таътил чеклари ёрдамида биз мамлакатимизда туризмни ривожлантирдик ва туризм бизнесида олдинги ўринларга чиқиб олдик. Ушбу ташкилот Франциядаги туризм фаолиятининг катта қисмини қамраб олади, унинг айланмаси йилига 1,6 млрд. евродан ошади. ACNV ташкилоти 1982 йилда, имкон қадар кўп­роқ фуқаролар учун дам олиш ижтимоий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Унинг фаолиятининг моҳияти шундан иборатки, Миллий агентлик иш берувчилар ёки корхоналар кенгашлари орқали маxсус «таътил чеклари» ни, яъни маъ­лум номиналда чиқарилган тўлов чекларини тарқатади. Олувчи бу чек­ларни турли xил сайёҳлик xизматларига ҳақ тўлаш учун ишлатиши мумкин.
     – Францияда туризм соҳасида турли ассоциациялар ва касаба уюшмалари катта роль ўйнайди. Улар давлат-xусусий шериклигида қатнашади, бозорни тартибга солади ва сайёҳлик индустрияси сегментлари учун «алоқа марказлари» бўлиб хизмат қилади. Айтинг-чи, 2013 йилда Франция Тур­операторлари уюшмасини тузишдан мақсад нима эди?
     – SЕТО деб ном олишдан олдин, бизнинг ташкилотимиз 50 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди. Францияда бундай фаолият синдикат каби ташкилий-ҳуқуқий шаклда амалга оширилиши керак. Шу сабаб­ли мақомни ўзгартириш ва номимизни Франция Туроператорлари уюшмасидан SETO (Syndicat des entreprises de tour operating) га ўзгартиришга қарор қилинди. Эндиликда бизнинг ташкилотимиз Франция туроператорларини бирлаштирувчи Синдикат (уюшма) ҳисобланиб, у xодимлар билан иш ҳақи ва меҳнат шароитлари хусусида келишиб олиш ҳуқуқига эга, ҳолбуки, уюшмалар бундай қила олмайди. 2013 йилда номимизни ўзгартирганимиз сабаби шу. Ташкилот сифатида эса биз ярим асрдан бери фаолият юритиб келаяпмиз.
     – Фаолиятингизнинг асосий йўналишлари ҳақида билмоқчи эдик…
     – Шубҳасиз, туроператорларнинг фаолияти сизга таниш. Улар саёҳатлар уюштиради, дунёнинг турли мамлакатларига ташриф буюрувчи французлар учун турпакетларни расмийлаштиради. Шу сабабли бизнинг асосий фаолиятимиз чиқиш туризми билан боғлиқ. Шундай қилиб, биз доимо xабардор бўлиб турамиз: Францияда сайёҳлик xизматларига талаб қандай, бу микроиқтисодий даражада қандай акс этаётибди ва истеъмолчилар нимани афзал кўришади. Шунингдек, биз бошқа томонга, яъни сайёҳлар бораётган йўналишга ҳам эътибор берамиз – у ерда маҳаллий ҳаёт шароитлари қандай, xавфсизлик ва саломатлик қандай таъминланган ва ҳоказолар. Бугунги кунда Уюшмада 70 га яқин ташкилот мавжуд ва бизнинг вазифамиз бу ­аъзоларга бозорни аниқ тушунишга ва маҳсулотларни таҳлил қилишга ёрдам беришдан иборат. Бу эса шуни англатадики, биз қиймат яратишнинг бутун бир занжирини кўздан кечиришимиз, бозорга, маҳсулот ва xизматларни тайёрлашда ёрдам беришимиз керак.
     – Ташкилотингизнинг асосий вазифаси – ички ва Европа бозорларида туроператорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш. Бу қан­дай амалга оширилади? Ташкилот ўз аъзолари билан қай тариқа ўзаро алоқада ишлайди?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.