(O´zbek) Uychi tumani

4/2016

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқ­тисодий ислоҳотлар республикамизнинг барча ҳудудлари каби Уйчи туманида ҳам улкан ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бу энг аввало, туман аҳолисининг турмуш даражаси йил сайин ошиб бораётганлигида, қулай инфратузилма тизимлари яратилаётганлигида, хусусий мулкчилик янги босқичга кўтарилиб, ишбилармонлик ва тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётганида ўз ифодасини топмоқда. Қуво­нарли жиҳати шуки, 216,3 минг киши истиқомат қилаётган тумандаги кенг қамровли бунёдкорлик ишлари, қиш­лоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқа­риш соҳасидаги ўзгаришлар, маънавият ва маданият, таълим ҳам­да тиб­биёт йўналишларида қўлга киритилаётган ютуқларда намоён бўл­моқда.
     Айтиш жоизки, ҳудудда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бизнеснинг барча соҳалари Республикамизнинг Биринчи Президенти томонидан қабул қи­линган фар­мон ҳамда қарорлар асосида ривож­лантирилаётгани туфайли туман иқти­содий салоҳияти йилдан-йилга юк­сал­моқ­да. Буни кичик бизнес субъект­лари сони йил сайин ортиб, хусусий тадбиркорлар сафининг тобора кенгайиб бораётгани, пировардида кўп­лаб янги иш ўринлари яратилаётгани билан изоҳлаш ўринли. Масалан, ҳи­со­бот даврида кичик биз­нес субъектлари томонидан 1918 та янги иш ўринлари яратилиб, кичик бизнес со­ҳасида банд бўлганлар сони 70,2 минг кишига етди. Туманнинг асосий тар­моқ­лари бўйича ишлаб чиқарил­ган маҳ­сулотлар, бажарилган ишлар ва кўр­сатилган хизматлар ҳаж­мида кичик бизнес субъектлари улуши мутта­сил ошиб бормоқда. 2016 йилнинг январь ҳолатига жами 755 та кичик бизнес субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 107,5 фоизга ортди.
     Таъкидлаш лозимки, ҳисобот даврида бандлик дастурига асосан 5162 та янги иш ўрни яратилган бўлса, шулардан 4210 таси ёки 81,6 фоизи қиш­лоқ жойлари ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, саноат йўналишида 184 та, хизмат кўрсатиш йўналишида 155 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 75 та, ишламаётган корхоналар фаолия­тини тиклаш ҳисобига 494 та, тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари ҳи­со­бига 1465 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисо­бига 453 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 2134 та, деҳ­қон ва фермер хўжалик­ларини ри­вожлантириш ҳисобига 202 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Яна шу билан бирга, «Наманган вилоятини 2013–2015 йилларда ижтимоий-иқ­тисодий ривожлантириш дастури»га асосан 2015 йилда 17,9 млрд сўм миқ­дорида маблағлар­ни ўзлаштириш ҳи­собига 105 та лойи­ҳа (саноатда 16 та, хизмат кўрсатишда 66 та, қишлоқ хўжалигида 23 та) ишга туширилиб, 1034 та иш ўрни яратилди. Агар 2016 йил январь ҳолати­гача бўлган маълумотларни таҳлил қилсак, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича 2716 нафаридан 2709 (99,7 %) нафарининг бандлиги таъминланганлигини кўришимиз мумкин.
     Қолаверса, туманда кичик ва оилавий бизнес субъектларига ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича узоқ ва ўрта муддатли кредитлар ажратиш механизмлари ишлаб чиқилаётгани барча аҳоли қат­ламларида хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишни янада оширмоқда. Бунинг натижасида тижорат банклари томонидан кредит ресурсларини йўналтириш, айланма маблағлар аж­ратишдан самарали фойдаланиш бў­йича бир қатор муҳим чора-тадбирларни қўллашга тўғри келмоқда. Ми­сол тариқасида айтадиган бўлсак, йил давомида битирувчиларнинг 125 на­фарига ўз бизнес фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1,5 млрд сўмдан зи­ёд кредит маблағи ажратилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётни ривожлантириш андозалари ўзгарганидан, миқдор кўрсаткичлардан сифат кўрсаткичларига ўтилганидан да­лолат беради. Шу боис, республикамизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ўзбекистонда ишлаб чиқарил­ган» ёрлиғи остида ишлаб чиқарила­ётган маҳсулотлар ўзининг сифатлилиги ва арзонлиги билан нафақат халқимизга манзур бўлмоқда, балки хорижий бозорларда ҳам оммалаш­моқда. Бунинг натижасида, хусусий мулкка бўлган қизиқиш ортаётгани, кичик бизнес субъектларининг иқти­содий кўрсаткичлари ўсаётгани, товар ва хизматларнинг сифати тобора яхшиланаётгани кузатилмоқда. Бу эса, маҳаллий тадбиркорларимиз са­фи кенгайишига, қўш­ма корхоналар, фирмалар сони ҳам, иқтисодиётимиз­га жалб қилинаётган хорижий сармоялар кўлами ҳам сезиларли даражада ортишига ижобий таъсир этмоқ­да. Туман ҳудудида саноат ҳамда қу­рилиш материаллари ва озиқ-ов­қат маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш­га их­тисослашган ўнлаб ма­ҳаллий ва қўш­ма корхоналар фаолият олиб бор­моқда.
     Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2015 йил 24 ноябрдаги «2016–2019 йилларда Наманган вилоятида саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»­ги қарори ижроси бўйича ишлаб чи­қилган дастурга асосан 22 та ло­йиҳа амалга оширилади. Шундан 12 та ян­ги қувват ва 10 та модернизация ло­йиҳалари бўйича умумий сарфланадиган маблағ 12,2 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисо­бидан 3,2 млн доллар, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 8,6 млн доллар, хорижий инвестициялар ҳисоби­дан эса 400 минг доллар сарф­ланади. Шу ҳисобидан 467 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, мазкур қа­рор­га қўшимча равишда ўнта саноат лойиҳасидан тўрттаси қу­рилиш материаллари, тўрттаси енгил саноат ва иккитаси фармацевтика йўналишлари бўйича ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 4,3 млн доллар сарфланиб (3,6 млн доллар тижорат банклари кредити) 111 та янги иш ўринлари яратилади.
     Маҳаллийлаштиришни чуқурлаш­тириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича жорий йилнинг февраль ойида тўртта лойиҳага таклиф берилди. Яъни, «Эксам энержи» МЧЖда қуёш панеллари ва батарейкалари ишлаб чиқариш, «Бунёдкор Мақсудбек файз» фермер хўжалигида бир марталик медицина қўлқоплари ва шприц ишлаб чиқариш ҳамда «Мед диагноз фарм» МЧЖ томонидан диагностика лаборатория ускуналари ишлаб чиқариш ҳисобига 66 та иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқ­да. Буларнинг барчаси ишлаб чиқа­ришни модернизациялаш ва диверсификация қилиш юзасидан кенг қам­ровли ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади.
     Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги «2016 йил учун инвес­тиция дастури тўғрисида»ги қа­ро­ри­га асосан компания буюртмачилиги асосида тўртта умумтаълим мактаби, битта касб-ҳунар коллежи, битта тиб­биёт бирлашмаси қурилди. Бундан ташқари, бунёдкорлик ишлари маиший ва савдо ўринларининг кўплиги, жойлашган ўрни ва биноларнинг за­монавий архитектураси миллийлик уйғунлашган ҳолда қури­лиши жиҳа­тидан республикамизда ол­динги ўрин­да туради. Дарҳақиқат, туманимизнинг ташқи савдо айланмаси, экспорт салоҳияти тобора ошиши, келажакда янада гуллаб-яшнашини таъминлаш­да хорижий ҳам­корлар иштирокидаги қўшма корхоналар кў­пайиши, замонавий иш ўринлари яратилиши ҳисобига тарақ­қий этишига шубҳа йўқ.

 
Мақоланинг давоми

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.