(O´zbek) «Дехконобод калий заводи» акциядорлик жамиятига табрик

4/2020

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритаётган кўп минг сонли ходимлар ва шахсан ўз номимдан мамлакатимиз кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти томонидан илк маҳсулот ишлаб чиқарилганли­гининг 10 йиллиги муносабати билан муборакбод этамиз.
     Ўтган қисқа даврда ишчи ва мутахассисларнинг фидокорона меҳ­натлари туфайли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ривожланган ижтимоий инфратузилмани ўзида мужассам этган, нафа­қат юртимиз, балки чет элда ҳам ўз ўрнига эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси қад ростлади. «Тепақўтон» калийли тузлар кони негизида ишга туширилган «Деҳқон­обод калий заводи» акциядорлик жамияти нафақат ушбу туман, балки мамлакатимиз саноатида ҳам муҳим во­қелик бўлди.
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг тоғ-кон маж­муаси қурилиши 2008 йилда «Тепақўтон» калий тузлари конини очиш ва тайёрлаш ишларидан бошланган бўлиб, дастлаб кон ишларини олиб бориш учун №1 ва №2 қия стволлар очилган. Сўнгра руда қазиб чиқариш ишларини амал­га ошириш учун панеллар тайёрланган ва панелли қазиб олиш тизими йўлга қўйилган.
     2010 йил апрель-май ойларидан бошлаб «Тепақўтон» калийли тузлар конида сильвинит рудасини шахта усулида қазиб чиқариш амалга ошириб келинмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, тоғ-кон мажмуаси сильвинит рудасини қазиб олиш бўйича Марказий Осиёдаги энг тез ишга туширилган шахта ҳисобланади. Ҳозирги кунда тоғ-кон мажмуасида сильвинит рудасини қазиб олиш ишлари тўлиқ маҳаллий мутахассислар томонидан йўлга қўйилган.
     Корхона тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларидан иборат бўлиб, тоғ-кон мажмуасидан 2,1 млн. тонна руда қазиб олиш ва уни қайта ишлаш мажмуасида бо­йитиб, 600,0 минг тонна тайёр калий хлорид ишлаб чиқариш лойиҳавий қувватларига эга.
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг ишга тушиши билан мамлакатимиз кимё саноатида янги турдаги калий хлорид минерал ўғити тўлиқ маҳал­лийлаштирилди. Корхона илк фаолиятини бошлаган 2010 йилда респуб­ликамиз истеъмолчиларини 1,9 минг тонна калий хлорид минерал ўғити билан таъминлаган бўлса, 2019 йилда 41,04 минг тонна, 2020 йил 6 ойликда 54 минг тонна калий хлорид минерал ўғити қишлоқ хўжалиги маҳсу­лотлари етиштириш ва бошқа соҳалар учун етказиб берилган. Натижада корхона ишга тушгунга қадар импорт қилинган калий маҳсулотига бўлган ички эҳти­ёжнинг тўлиқ қон­дирилишига эришилди, респуб­ликага калий ўғитлар импорти тўхтатилди ва асосийси валюта маб­лағлари­нинг четга чиқиб кетишининг олди ­олинди.
     Корхона ишга туширилиши билан Ўзбекистон жа­ҳонда калий ўғити ишлаб чиқарувчи ўн олтинчи (МДҲда учинчи) мамлакатга айланди. Айни пайтда тўққизта мамлакатда – Испания, Канада, АҚШ, Бразилия, Хитой, Исроил, Россия, Беларусь ва эндиликда Ўзбекистонда барча турдаги минерал ўғитлар, яъни азотли, фосфорли, калийли ўғитлар ишлаб чиқа­риш қувватлари мавжуд.
Корхона ўзининг 10 йиллигини юксак натижалар ва истиқболли режалар билан кутиб олмоқда. Жумладан, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ўтган 10 йиллик фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатларга 300 миллион АҚШ долл. миқдоридаги калий ўғитини экспорт қилганлиги фикримизнинг исбо­тидир.
     Бугунги кунга келиб корхона фаолият бошлаганидан буён экспорт қилинган маҳсулотнинг умумий миқ­дори 1 510 минг тоннага етди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган калий хлорид минерал ўғити Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Сингапур, Индонезия, Малайзия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Грузия, Арманис­тон, Туркия, Молдавия, Украина ва Африка бозорларига кириб ­борди.
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖ фаолияти йўлга қў­йилиши ва корхонанинг ишга туширилиши билан Деҳ­қонобод тумани бюджетдан дотация ажратиладиган туманлар қаторидан чиқарилганлиги, жамият томонидан туман инфратузулмаси ривожи йўлида ажратилган маблағлар ва бюджетга солиқлар тўловлари йил сайин ошиб бораётганлигини алоҳида таъ­кидлаб ўтиш лозим. Албатта, бу натижалар замирида корхона жамоасининг фидокорона меҳнати ётади. Корхона ходимлари ва малакали мутахассисларининг мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида ҳам самарали фаолият юритганликлари эса алоҳида эътирофга лойиқ.
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖ меҳнат жамоасини яна бир бор ушбу байрам билан табриклар эканман, Сизларга масъулиятли фаолиятингизда куч-қувват, фидокорона меҳна­тингизга улкан зафарлар тилайман. Хонадонингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу-барака аримасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
 
 
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти
Бошқарув раиси в.б.
Ж.Т. Мирзамахмудов

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.