(O´zbek) ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ–MASDAR: муваффақиятли ҳамкорликка мисол

4-5/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Энергетика соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, самарадорлик, экологик тозалик, энергияни тежаш асосида замонавий технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш энергетика соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи сифатида Ўзбекистон Рес­публикаси Энергетика вазирлиги учун асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
     Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Masdar компанияси (БАА) билан ҳамкор­лиги – бу нафақат муваф­фақиятли ҳамкорлик, балки мамлакат энергетика секторининг инвестициявий сиёсатидаги юксалиш ҳамдир. Қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликлари компаниясининг Ўзбекистонда ҚТЭМ асосидаги электр станцияларини қу­риш лойиҳалари бўйича тендерлардаги фаол иштироки ҳамда Masdarнинг компанияга бир қатор тендерларда ғолиб чиқиш имконини берувчи мислсиз паст тариф таклифлари буни тасдиқлаб турибди.
     Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar) иштирокидаги барча лойиҳалар мамлакатимиз энергетикаси учун принципиал жиҳатдан янги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилмоқда. Бу мамлакат энергетика секторининг бозор иқтисодиёти шароитида ишлашга ўтишидаги муҳим қадам ҳи­собланади.
     Masdar’нинг Ўзбекистон бозоридаги муваффақияти компания Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини (ФЭС) қуриш, бошқариш ва топшириш лойиҳаси бўйича инвесторларни танлаб олиш учун ўтказилган Ўзбекистон тарихидаги биринчи танлов тендерини ютган 2019 йилдан бошланди. Тендер IFC (International Finance Corporation) кўмагида Жаҳон банки (ЖБ) гуруҳи­нинг Scaling Solar («Қуёш энергетикасини масштаблаш») дастури доирасида ташкил этилган эди.
     Masdar 25 йил давомида электр энергиясини 1 кВт-соат учун 2,679 цент нарх бўйича етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди – ўша вақтда у Марказий Осиёда қуёш энергияси учун энг паст тариф эди. 100 МВт қувватга эга бўлган мамлакатдаги биринчи қуёш электр станциясини молиялаштириш тўғриси­даги кредит ва суғурта битимлари 2020 йилнинг 22 декабрида Ўзбекис­тон ҳукумати, Жаҳон банки гуруҳи, Masdar компанияси (Абу Даби Future Energy Company) ва Осиё тараққиёт банки томонидан имзоланди. Жорий йилнинг август ойи охирида Ўзбекис­тон Республикаси Президенти ­Шавкат Мирзиёев иштирокида биринчи қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) ишга туширилди. Навоий шаҳ­ридан 35 км узоқликда қурилган ушбу қувват аллақачон Ўзбекистон электр тармоқларига энергия етказиб беришни бошлади. У хусусий компания томонидан қурилган ва бошқа­ри­ладиган Ўзбекистондаги биринчи йирик қайта тикланадиган энергия объектидир. Мазкур лойиҳа IFS ва ОТБ томонидан молиялаштирилган.
     ФЭС 268 гектар майдонли участкада жойлашган 300 минг фотоэлект­рик панелни ўзида намоён этади. Станция ҳар йили 260 млн. киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқари­лади, бу эса кундузи 80 мингдан ортиқ уй хўжалигини электр энергияси билан таъминлаш учун етарли. Бундан ташқари ундан фойдаланиш йилига 110 минг метрик тонна иссиқ­хона газлари ташланмаларининг олдини олиш имконини беради.
 
 
Алишер СУЛТАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.