(O´zbek) Кўп қиррали муносабатлар – ўзаро ҳамкорлик

2/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда мамлакатимиз­да иқтисодиётимизни либераллаштириш, қулай инвес­тиция муҳитини яратиш аҳо­лининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналиш­ларидан бирига айланди. Эътиборлиси, бу борадаги принципиал ёндашувлар Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб, тўғридан-тўғри сармоялар жалб қи­лиш имкониятларини янада кенгай­тирмоқда. Саноат тузилмасини диверсификация қи­лиш, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсу­лотларни ишлаб чиқариш соҳасида сезиларли ўзгаришларга эришил­моқда.
     Ушбу ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Бухоро вилоятида ҳам хорижий инвесторларга ўз бизнесини қонунийлик асосида амалга ошириши учун кенг имкониятлар таклиф этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон-Германиянинг узоқ йиллар давомидаги кўп қиррали муносабатлари, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги самараси Бухоро вилояти иқтисодий ҳаёти­да ҳам ижобий натижаларга замин яратмоқда.
     Айтиш керакки, ҳозирда вилоятда немис инвестициялари иштирокида бешта корхона фаолият кўрсатаётир. «Buxoroturist», «Wishbone-Bukhara», «Knauf gips Buxara», «Buxorogips», «Еurasia Transportation and Logistics Company» корхоналари шулар жумласидандир. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 19 декабрдаги тегишли қарорига му­вофиқ, Олот туманида Германиянинг «Hyper Partners» компанияси томонидан «Еurasia Transportation and Logistics Company» МЧЖ негизида қиймати 20 млн. долларга тенг бўлган логистика марказининг ташкил қили­ниши аҳамияти ва кўламига кўра алоҳида диққатга молик.
     Германия Федератив Республикаси Бухоро вилояти билан ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ўн давлатдан бири саналади. 2019 йилда вилоятимиз ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси қарийб 38,2 млн. долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3 фоизга ўсган. Экспорт ҳажми 100 минг доллар ва импорт ҳажми 38,1 млн. долларга етган. 2020 йилдаги падемия шароитида эса Бухоро вилояти ва ГФР ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 22,7 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 500 минг долларлик, импорт ҳажми эса 22,2 млн. долларликни маррани эгаллади. Глобал пандемияга қарамай экспорт қилинган товар ва хизматлар ҳажми 2019 йилга нис­батан 400 минг доллардан ошди.
     Қайд этиш керакки, Германия билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт-логистика йўналишларидаги ҳамкор­ликдан ташқари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қара­тилган ташаббуслар ҳам бу соҳада салмоқли ютуқларни тақдим эт­моқда.
     Чунончи, дунёнинг етти шариф шаҳарларидан бири – Бухоронинг Бонн шаҳри билан биродарлашуви фан, таълим, маданият, тиббиёт, туризм, коммунал, шаҳарсозлик соҳаларида ўзаро ҳамкорликдаги лойи­ҳаларнинг ҳаётга изчил татбиқ қили­нишида муҳим роль ўйнаб келмоқда.
     2003 йили 18-22 март кунларида Бухорода ўтказилган Наврўз – умум­халқ байрамига қатнашиш учун Бонн шаҳри Обербургомистери Барбел Дикман хоним ташриф буюриши ва ушбу ташриф давомида Бухоро ва Бонн шаҳарлари ўртасида биродарлик шартномаси имзоланиши ўтган йиллар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳақиқий дўстона тус олишига туртки берди. Чиндан ҳам мана 18 йилдирки, икки шаҳар ўртасидаги биродарлик ришталари мо­ҳияти ва аҳамиятига кўра долзарб лойиҳаларнинг ҳаётбахшлигини таъминлаб келмоқда.
     Мисол учун, 2017 йили 23-28 май кунлари Бонн шаҳри Мэриясининг халқаро муносабатлар бўйича бўлими ўринбосари Лина Фурх раҳбар­лигида «Бухоро – экологик мустаҳкам (барқарор) меҳмонхона ва ресторанлари билан» мавзуидаги лойиҳа асосчиларидан иборат 6 кишилик делегация Бухорога ташриф буюрди. Аслида Бухоро ва Бонн биродарлик алоқалари доирасидаги ушбу лойиҳа 2015 йил ноябридан 2017 йил майигача мўлжалланган бўлиб, мазкур ташриф доирасида лойиҳа якуни эришилган натижалар асосида таҳ­лил қилинди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, лойиҳа асосида Бухородаги «Азия-Бухара», «Атлас», «New Moon» мехмонхоналари ҳамда      «Old Bukhara» ресторанида халқаро меъёрларга мос равишда шарт-шароитлар яратилиб, уларда замонавийлик ва миллийлик уйғунлаштирилгани ҳар қандай сайёҳга завқ ҳамда унутилмас таассуротлар бахш этади. Бу хизмат кўрсатиш масканларида сув, газ, электр энергияси иқтисод қилувчи ускуналарнинг ўрнатилиши эса давр талаби экани сир эмас.
 
 
Ботир ЗАРИПОВ,
Бухоро вилояти ҳокими
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.