(O´zbek) Turizmni taraqqiy ettirish tendensiyalari

1/2019

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун барча халқлар ҳаё­тида туб ўзгаришлар рўй бер­моқда. Масалан, иж­ти­моий-иқтисодий соҳа­лар­нинг рав­нақ топиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши, урбанизациянинг кучайиши туризмга бўл­ган эҳтиёж ортишига олиб кел­моқда. Пировардида турли гўшаларга сафар уюштириш, саёҳатга чиқиш, табиат қўйнида мароқли дам олиш замондошларимиз ҳаётининг таркибий қисмига, шу­нингдек, саломатлик­ни мустаҳкам­лашнинг ва бўш вақтни мазмунли ўтказишнинг муҳим омилларидан би­рига айланмоқда.
     Дарвоқе, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига қараганда охир­ги пайтларда ҳар йили ўртача 1,2 миллиард киши саёҳатга чиқаяпти. Ваҳоланки, бундан 10 йил муқаддам рўйхатга олинган туристлар сони 576 миллион нафарни ташкил этганди, холос.
     Албатта, бу соҳа жадал ривожла­нишининг талай сабаблари бор. Улар орасида энг асосийси дунёни билишга қизиқиш, тарбия ва соғломлаш­тиришни ўзида мужассамлаштирганидир. Қолаверса, у айни турдаги хиз­матларни ташкил этувчиларга катта даромад келтиради. Буни ҳозир дунё туризмининг жаҳон ялпи ички маҳ­сулотидаги улуши 10 фоизга, хизматлар экспортида 30 фоизга, савдо ҳажмида 6 фоизга етганидан, меҳнат­га лаёқатли аҳолининг 8 фоизи шу жабҳада меҳнат қилаётганидан ҳам билиш мумкин.
     Табиийки, Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ҳам туризмнинг бозор муносабатларига асосланган янги ҳу­қуқий ва иқтисодий асослари шакл­лантирилди. Замонавий инфратузилма объектлари яратилиб, соҳа­нинг жаҳон андозаларига мос янги йўналишлари жорий этилди. Тарихий-маданий ёдгорликлар таъмирланиши баробарида, улар кенг кў­ламда тар­ғиб қилинди. Бу борадаги саъй-ҳара­катлар ўз самарасини бериб, юртимизнинг сайёҳлик салоҳия­ти борган сари оша бошлади. Сўнгги вақтларда жаҳон бўйлаб саёҳатга чиқиш истагида бўлганлар учун энг қизиқарли йўналишлар рўйхати эълон қилинди.
     Сабаби аён: Ўзбекистон сайёҳ­лик кўлами кенглиги ва тарихий қадам­жолари кўплиги бўйича етакчи давлатлар сирасига киради. Диёримизда 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорлик­лар ҳамда бетакрор меъморий обидалар бор. Шунингдек, бир нечта сўлим қўриқхона фаолият юритмоқда. Миллий маданият, санъат ва ҳунар­манд­чиликнинг кўп асрлик анъаналари кўз қорачиғидек асраб-авай­ланмоқда. Буларнинг барчаси хорижликларнинг юртимизга қизиқишини янада кучайтирмоқда. Бироқ мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланилмаётгани туфайли соҳанинг хизмат кўрсатиш ва экспортдаги ҳиссаси, аҳолини иш билан таъминлашдаги ўрни жаҳон миқёсидаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада ортда қолмоқда.
     Маълумки, Ўзбекистон кўплаб давлатларнинг туризм маршрутлари қадимги Буюк Ипак йўли орқали туташган халқаро чорраҳада жойлашган. Бу серқуёш заминимизда сайёҳ­ликнинг барча турини ривожлантиришда жуда қўл келади. Улар орасида экотуризм энг истиқболлиси ҳи­соб­ланади. Чунки биз ғоят хилма-хил ҳамда бой ландшафт, табиий экотизим ва ресурслар, улкан рекреация-туризм салоҳиятига эгамиз. Қола­верса, қуруқ субтропик иқлимимиз, фасл­лар ўз муддатида алмашиши биз­да йил бўйи ҳар қайси мавсумга мос ва хос экологик туризм хизматлари кўрсатиш имкони мавжудлигидан далолат беради.
     2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқ­ти­со­диётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган учинчи йўналишида ҳам туризм индустриясини жадал равнақ топтиришга доир дастурий вазифалар белгилаб берил­ган. Соҳа келажагига ана шундай жиддий эътибор туфайли янги-янги туризм марказлари вужудга келаяпти. Тошкент вилоятини ҳеч иккиланмасдан, уларнинг сафига киритиш мумкин. Гап шундаки, ҳудуднинг табиий имкониятларини ва хориж таж­рибасини чуқур ўрганиб, унинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаяпти. Айтайлик, 700 дан зиёд маданий мерос объекти мавжудлиги сайёҳ­ликнинг зиёрат йўналишини ривожлантиришда қўл келаётган бўлса, ноёб табиат обидалари, фусункор ўрмон ва ландшафтлар экологик, пурвиқор тоғлар экстремал сайёҳлик истиқболига кенг йўл очаяпти.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.