(O´zbek) Ўзбекистон биз учун марказий осиёнинг «юраги»дир

5/2020

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Туркия билан Ўзбекистон ўртасида қардошликдан ҳам кучлироқ ришталар бор. Анадолунинг маънавий хазинаси ўтмишда Бухородан, Самарқанд­дан, Тошкентдан бу ерга келган олимлар қўли билан қорилган. Шу сабаб­ли ҳам Ўзбекистон биз учун Марказий Осиёнинг «юраги» ҳисоб­ланади.
     2003 йилда тахминан 200 ишбилармондан иборат йирик делегация билан Ота юрт – Ўзбекистонни зиёрат қилгандим. Бугунга келиб Туркияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кўп нарсалар ўзгарди. Ўзбекистон иқтисоди икки баравар ўсди. Аммо ушбу даврда Туркия билан Ўзбекистон ўртасида муносабатлар мавжуд потенциалдан жуда паст даражада эди.
     Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Ўзбекистон Президенти этиб сайланганларидан сўнг Туркия-Ўзбекистон алоқаларида янги бир босқичга кирдик. Олий даражадаги ўзаро ташрифлар муносабатларимизни жадаллаштирди.
     Жаноб Мирзиёевнинг 2017 йил 24-25 октябрда мамлакатимизга илк ташрифлари жуда самарали кечди. Бу тарихий ташрифда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳам­корлик протоколини имзоладик. Ушбу ташрифдан сўнг мен 2017, 2018 ва 2019 йилларда катта бизнес делегацияси билан яна Ота юртимизни зиёрат этиш имконига эга бўлдим. Ушбу ташрифларда қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ қилиш учун Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари, Бош вазир Абдулла Орипов, Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, қадрли дўс­тим Адҳам Икрамов билан учрашув ва йиғилишлар ўтказдик. Хусусан, Савдо-саноат палатасининг Ўзбекис­тон хусусий секторини ривожлантириш бўйича ислоҳотларига мамнуният ила гувоҳ бўлдик. Туркия Савдо биржалари ва палаталари иттифоқи ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини айтдик ва ҳам­корликда ишлашни бошлаб юбордик.
     Бу жараёнда Турк-ўзбек савдо ва саноат палатаси форумини таъсис этдик ва илк мажлисини ўтказдик. 2019 йил 4 октябрда турк дунёсининг 6 мамлакатидан 700 тадбиркорнинг иштирокида Тошкентда Турк дунёси бизнес форумини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда амалга оширдик. Ушбу зиёратим давомида Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари мени қабул қилди. Иш соҳаларимизни аниқлаб, истиқболли режаларимизни белгилаб олдик. Шунингдек, муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20 февралида Олий даражадаги стратегик ҳаморлик Кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этиб, турк бизнесменлари билан учрашди. Ушбу учрашувда Туркия Савдо биржалари ва палаталари иттифоқи қошидаги Иқтисод ва Технология университетининг филиа­лини Ўзбекистонда очиш таклифи ижобий қабул қилинди ва ҳозирда ушбу лойиҳа устида ишламоқдамиз.
     Сўнгги вақтларда барча соҳаларга таъсир қилаётган пандемияга қара­масдан Ўзбекистон билан алоқала­римиз бир он бўлсин, тўхтагани йўқ. Туркия Савдо биржалари ва палаталари иттифоқи Ўзбекистон билан ҳар соҳада ўзаро муносабатлар ривожланиб бориши тарафдоридир. Ўзбекистон яқин истиқболда тобора юксалишига ишонамиз. Бу жараёнда ўзбек қардошларимиз билан ёнма-ён турамиз, ҳамжиҳатликда ишлаймиз ва улуғ мақсадга эришамиз.
 
 
М. Рифат ҲИСАРЖИКЛИЎҒЛИ,
Туркия Савдо биржалари ва палаталари иттифоқи раиси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.