(O´zbek) Zarbdor tumani

1-2/2018

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги ижтимоий-иқтисо­дий ислоҳотлар энг аввало, инсон манфаатларини ҳи­моя қилишга, мамлакатимиз иқтисодий қудрати­ни оширишга ҳамда аҳо­ли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратил­гани боис жойларда улуғ мақсад­ларни рўёбга чи­қаришга ҳаракат қилаётган бунёдкор халқи­миз ҳар бир жабҳада фидокорона ва самарали меҳнат қил­моқда. Президентимиз вилоятнинг республикада­ги ўрни ва сало­ҳияти, фаол ва фидо­йи халқимизнинг меҳ­натларини эътироф этиб, вилоятни янада обод этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича билдирган фикр-муло­ҳазалари меҳнат аҳли кучига куч қўшмоқда.
     Меҳнатсевар халқимиз қадимдан чиройли яшаш, хонадонини саранжом-саришта сақлаш, қад­ри­ят­ларга ҳурмат билан қараш тушунчаларини фарзандлари онгига сингдириб кела­ди. Ана шундай тарихий ва муқад­дас қадамжоларда умргузаронлик қила­ётган зарбдорликлар ҳам бошқалар­дан ҳеч бир соҳада ортда қолмасликка ҳаракат қилмоқда.
     «Зарбдор» сўзи – қаттиқ меҳнат туфайли обод бўлган макон маъносини англатади. Бу туман аввал Зомин таркибида бўлиб, 1979 йилда ташкил этилган. Серғайрат, шижоатли аҳоли­си, кўплаб тарихий масканлари, тепаликлари билан ном қозонган туманда Ғозонтепа, Очилтепа, Мозортепа, Ғишттепа, Номсизтепаликлар тарихи V–VIII асрларга бориб тақа­лади.
     Яратиб берилаётган кенг кўламли имкониятлардан унумли фойдаланаётган зарбдорликлар ҳам мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш, ўзларининг турмуш даражасини оширишга астойдил интил­моқда. Жумладан, қабул қилинаётган ис­тиқ­болли лойиҳалар, ҳаётий дас­турлар ижросини таъминлашда ижо­бий натижаларга эришилмоқда. Бундай дейишимиз бежиз эмас, зеро, 2017 йил якунларига эътибор қарат­сак, юқорида келтирилган таъ­риф­лар ўринли эканлигини кўрамиз. Масалан, 2017 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан саноат 97,0 фоиз, аҳоли истеъмол моллари 99,2 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳ­сулотлари етиш­тириш 101,3 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари 109,9 фоиз, чакана савдо 100,0 фоиз, жами хизматлар кўрсатиш 104,8 фоизни ташкил этди. Зарб­дорликлар ўз маҳ­сулотларини хориж бозорларига чи­қа­риш масалаларида ҳам яхши натижаларга эриш­моқда. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3555,2 минг долларлик саноат ва қиш­лоқ хўжа­лиги маҳсулот­лари экспорт қилин­ганини инобатга оладиган бўлсак, бу борада ҳам сезиларли муваффақият­ларга эришилаётгани маълум бў­лади.
     Таъкидлаш лозимки, бугунги кун талаб-эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда туманда аграр соҳанинг барча йўналишларига катта эътибор қа­ра­тилмоқда. Аслини олганда, Зарб­дор аҳолиси табиий муҳитга мос ра­виш­да азал-азалдан мева-сабзавот етиш­тиришга мослашган. Айтиш мумкин­ки, туман мева-сабзавотга ихтисос­лашган ҳудудлардан саналади, яъни бу заминда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган илғор тажрибалар даврлар оша бойитиб борилади. Шу боис ҳам бу имкониятлардан самарали фойда­ланишга астойдил ҳара­кат қилина­ди. Мисол учун, 2017 йилда қиш­лоқ хўжалиги маҳ­сулот­лари етиштириш натижаларини таҳ­лил қил­сак, қуйи­даги манзара ҳо­сил бў­лади: умумий сумма 219,6 млрд. сўм­дан зиёд бўлиб, барча хўжаликлар то­монидан 39,8 минг тонна дон (100,4 %), 9,7 минг тонна гўшт (106,5 %), 29,7 минг тонна сут (101,0 %), 8,2 млн. дона тухум (100,8 %), 25,6 тонна пилла (63,4 %), 118 тонна жун (105,4 %), 22 тонна асал (100 %) ва 111 тонна балиқ (179,0 %) етиштирилди. Бюджет даромадлари 19,2 млрд. сўм (режадан уч млн. сўм кўп)ни, харажатлар 18,9 млрд. сўм (режадан уч млн. сўм кам)ни ташкил этди.
05_Qushboqov1_uz     Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳа­ракатлар стратегиясида белгилаб бе­рилган ижтимоий-иқтисодий ис­ло­ҳот­ларни барча жабҳаларда амалга оширишга астойдил киришганлиги туфайли туманда ҳам бирин-кетин замонавий корхоналар, ишлаб чиқа­риш мажмуалари бунёд этилмоқда, мавжудлари замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланмоқ­да. Шунингдек, хусусий тадбиркорликка, кичик бизнесга янада кенг имкониятлар очиб берилмоқда. Буларнинг барчаси алал-оқибат тўкин-сочин­ликка, фаровон турмуш тарзи асоси бўлган бандлик кўрсаткичлари ортишига сабаб бўлмоқда. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурига кў­ра 1466 та янги иш ўрни яратилди. Мақсадли дастурга муво­фиқ саноатда 145 та, хизмат кўрсатишда 154 та, қишлоқ хўжалигида 238 та, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисо­би­га 85 та, аҳо­лини шахсий ёрдамчи ҳамда деҳқон хўжа­лигида ўзини-ўзи банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда 284 та, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳи­со­бига 560 та иш ўрни яратилди.
     Бу борада айниқса, мустақил ҳа­ётга қадам қўяётган ёшлар, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳар қан­ча таҳсинга сазовор. Қайд этил­ганидек, йил якуни бўйича белгиланган режа 106,5 фоизга бажарилди. Ана шу мақсадда ўтган йили ҳам аҳоли бандлик даражасини ошириш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Мазкур тадбирларда коллеж битирувчиларини ишга жойлашти­риш масаласига алоҳида эътибор берилди. Хусусан, 2016–2017 ўқув йи­лида туман касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сони 945 нафарни ташкил этиб, 920 нафари (97,3 %) ўзининг доимий иш ўрнига эга бўлди.
     Бундан ташқари туманнинг сано­ат салоҳиятини янада ривожлантириш дастурига асосан 2017 йилда умумий қиймати 10,3 млрд. сўмлик 38 та саноат корхонаси ишга туширилиши натижасида 252 та янги иш ўрни ташкил этилди, жумладан:
     2018 йилнинг 1-чорагида «Зарб­дор текстиль» масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш ва 510 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Бундан ташқари «Зарб­дор универсал логистика» МЧЖда «экспорт ва импортни ташкил ­қилиш» учун умумий қиймати 83,3 ­млрд. сўм, шундан банк кредити 61,5 млрд. сўм ва 300 та янги иш ўрни яра­тиш чора-тадбирлари амалга оши­рил­моқда.
     2017 йил давомида туманда фао­лият юритаётган кичик бизнес субъектларига жами 11,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиб, шундан 1,4 млрд. сўми саноат соҳасига, тўрт ­млрд. сўми қишлоқ хўжалигига, 1,8 млрд. сўми чакана савдога, бир ­млрд. сўми қурилиш-пудрат ишларига, 1,1 млрд. сўми хизмат кўрсатиш ва сервис со­ҳа­сига ҳамда 1,7 млрд. сўми бошқа тармоқларни ривожлантириш учун ажратилди.
     Туманда юқорида таъкидланган чора-тадбирлар билан бирга жорий «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури иж­ро­сига қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга ҳам астойдил киришилган. Юртимиздаги ҳар бир инсон самарали меҳнат қи­лиши, роҳат-фароғатда яшаши учун барча бирдек ҳаракат қилиши лозимлигини бугун ҳамма – каттаю ки­чик, раҳбару оддий ишчи яхши анг­лаши ҳам муҳим масала!
     Қайд этилганидек, Зарбдор тумани ҳар жиҳатдан юқори салоҳиятга ва жадал ривожланиб бораётган туманлардан бирига айланиши учун барчанинг бирдек саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу борада, айниқса, ҳудуд аҳолисининг меҳнат­кашлиги, юртни обод этишга, ёрқин келажак қуришга бўлган эзгу иштиё­қи кўпдан-кўп масалаларнинг осон ечим топиши учун йўл очиб беради. Хуллас, саъй-ҳаракатлар ва интилиш­ларимиз қанчалик муштарак ва ҳамо­ҳанг бўлса, бу эртанги фаровон­лик, ҳеч кимдан кам бўлмай тўкин яшаш, айтиш жоизки, мақсад-муддаолари­миз ушалиши демак!
 
Нарзулла ҚЎШБОҚОВ,
туман ҳокими

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.