Черновик, созданный 16.02.2022 в 11:58

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистонда Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилади. Инспекция Давлат бюджети маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида ишлайди.
     Ўзбекистонда Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорда назарда тутилган.
     Ҳужжатда қайд этилишича, Республика Давлат бюджети маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари 2022 йилдан бошлаб назорат ишларининг йиллик дастурларини қарорда назарда тутилган устувор йўналишларга мувофиқлаштириши керак.
     Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланган:
  • бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бошқарилиши ва бюджет ҳисоби юритилишини махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида доимий мониторинг қилиш;
  • масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш.
     Бундан ташқари, ҳужжатда Молия вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясини ташкил этилиш кўзда тутилган.
     Молия вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Электрон назоратчи-тафтишчи» дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш топшириғи берилган.
     Ишлар икки босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, 2022 йил 1 сентябрга қадар вазирлик ва идоралар билан реал вақт режимида ахборот алмашинуви орқали бюджет қонунчилигини бузиш хавфини таҳлил қилиш мақсадида Молия вазирлигининг молиявий назорат маълумотлари базасини ишга тушириш, 2023 йил январга қадар эса давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш модулини яратиш режалаштирилмоқда.
     Инспекция бошлиғи моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича молия вазири ўринбосарига тенглаштирилган. Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан олиниши белгиланган.
 Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Comments are closed.

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.