(O´zbek) 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Пенсия ва нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади
Пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланади.

Асос: «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони.

Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади
«Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига асосан экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.

Доимий пропискага оид низом ўз кучини йўқотади
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотади.

Асос: «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидадоимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича «Манзил» тизими орқали рўйхатга олиш бошланади.

Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;
  • доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилади;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;
  • доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда ҳарбий хизматга мажбурларнинг мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориши тартиби бекор қилинади;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

Асос: «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони.

Тиббиёт ОТМларида «Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги» факультети ташкил этилади
Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида «Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги» факультети ташкил этилади.

Асос: «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони.

Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг «Тошкент музейи» филиали ходимларининг иш ҳақи Фанлар академияси илмий ташкилотлари ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорига биноан Молия вазирлиги Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг «Тошкент музейи» филиали раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштиради.

Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади
Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

  • кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади;
  • ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди;
  • давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди;
  • номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш фаолияти ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киради (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно) ва уларнинг ушбу фаолиятдан олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Асос: «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони.

Барча аукцион савдолари натижалари QR-код (матрик штрихли код)ни қўллаш орқали расмийлаштирилади
Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинади:

  • «мобил идентификация қилиш» билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобил иловалар орқали аукционда иштирок этиш;
  • давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш;
  • савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталогни яратиш.

Асос: «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори.

Давлат ташкилотлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади
Давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.

Асос: «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори.

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), Фуқаролик кодекси ва «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

Асос: Давлат солиқ қўмитасининг «Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Чегара божхона постларида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими жорий этилади
«Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ, чегара божхона постларида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими жорий этилади.

Автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади
Солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари, шунингдек, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари (қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси ҳамда бошқа мезонлар) асосида қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектларига мувофиқ табақалаштирилган ҳолда автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади.

Асос: «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони.

Давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳам қатнашиши мумкин бўлган тартибда амалга оширилади
Давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотлар, шу жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳам қатнашиши мумкин бўлган, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур тартиб корпоратив буюртмачилар учун ҳам мажбурий ҳисобланади.

Асос: «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори.

Бир қатор шаҳарлардаги тиббиёт ОТМларида PhD ва DSc илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади
Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Асос: 2018 йил 29 июндаги «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори.

НТМлар томонидан кадрлар малакасини ошириш бўйича давлат намунасидаги ҳужжат давлат талаблари асосида таълим олган битирувчиларга берилади
Лицензия асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат давлат талаблари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.

Асос: «Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори.

Манба: Kun.uz

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.