(O´zbek) 2021 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Нуфузли “World Car Awards” ҳайъат аъзолари 2021 йилнинг энг яхши автомобили номини эълон қилди. Бу сафар Volkswagen ID.4 — йилнинг энг яхши автомобили деб эълон қилинди.
     “Ушбу ғалаба билан Volkswagen’га самимий қутловларни йўллаймиз. Volkswagen ID.4 – 2021 йилнинг энг яхши автомобили деб танланди”, — дейилган хабарда.
     Мазкур танловда биринчи ўрин учун Volkswagen ID.4 билан Toyota Yaris” ва электрда ҳаракатланувчи Honda E автомобиллари курашган эди. Натижада ID.4 — 798 балл, Yaris — 732 ва E – 742 балл жамлашга муваффақ бўлди.
     Лекин Honda E автомобили «Шаҳар учун энг яхши автомобиль» номинациясида биринчиликни қўлга киритди.
     Шунингдек, Porsche 911 Turbo – «Энг самарали» Mercedes-Benz S-Class – «Энг ҳашаматли”, ва Land Rover Defender – «Энг яхши дизайн» номинацияларида ғолиб деб топилди.
     Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда “World Car Awards” энг яхши автомобиль деб Kia Telluride’ни танлаган эди.
     “World Car Awards” — Йилнинг энг яхши автомобили танлови 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган, автомобиль саноатининг энг нуфузли конкурси ҳисобланади.
     Энг яхши автомобилни танлашда 94 нафар дунёнинг таниқли ва етакчи автомобиль журналистлари ва танилган профессионаллари иштирок этади.
     Ҳайъат аъзолари янги автомобилларнинг ҳар бирига бир неча номинациялар – “Энг яхши дизайн”, “Энг ҳашаматли”, “Энг қувватли”, “Энг қулай шаҳар автомобили” ва “Йилнинг энг яхши автомобили” бўйича балл бериб чиқишади. Энг кўп балл тўплаган автомобиль мутлақ ёки бирор номинация бўйича ғолиб бўлиши мумкин.
 
 
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.