(O´zbek) 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизгача, мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи 10 фоизгача пасайтирилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2022 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
     Молия вазирлиги ахборот хизмати томонидан 2022 йил учун бюджетнома тақдим қилинди. Унда 2022 ва кейинги йиллар учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари келтириб ўтилган.
     2022 йилда қуйидаги асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади:
қўшилган қиймат солиғи ставкаси – 15 фоиз;
фойда солиғи ставкаси – 15 фоиз;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси – 12 фоиз;
айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси – 4 фоиз;
дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғи ставкаси – 5 фоиз;
қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 40 сўм, шу жумладан солиқ ставкасига сув етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сув ҳажми харажатларини қоплаш учун 1,05 коэффициент қўллашни сақлаб қолиш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғи қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95 фоиз солиқ ставкаси сақлаб қолинади.
     Шу билан биргаликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга;
мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга;
банк, мобиль алоқа операторлари ва бозорлар ва савдо комплекслари учун белгиланган фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.
     Бунда қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер солиғи, мол-мулк, сув солиғи ставкалари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда индексацияси қилинади.
Манба kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.