(O´zbek) 3 нафаргача аъзоси бор эҳтиёжманд оилаларга 500 минг, каттароқ оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам тарқатилди – Тошкент вилояти ҳокимлиги

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарларда пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида аъзоларининг сони 3 кишигача бўлган оилаларга 500 минг сўмдан, аъзоларининг сони 4 кишидан ортиқ бўлган оилаларга эса 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам нақд пул шаклида тарқатилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Карантин қоидаларининг кучайтирилиши аҳоли турмуш тарзига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Айниқса, чекловлар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар турмуш тарзига ка бу янада яққол намоён бўлди. Бу давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам таъкидланди.

Президент фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Жумладан, Тошкент вилоятидаги 12990 та оилага 10 млрд 611 млн сўм миқдоридаги моддий ёрдам нақд пул шаклида ажратилди.

Бугунги мураккаб даврда юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида ажратилган пулларни тақсимлашда вилоят раҳбарияти томонидан ижтимоий адолатни таъминлаш биринчи ўринга қўйилди. Шу мақсадда аъзоларининг сони 3 кишигача бўлган оилаларга 500 минг сўмдан, аъзоларининг сони 4 кишидан ортиқ бўлган оилаларга эса 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам тарқатилди. Жами 4758 та оилага 500 000 сўмдан, 8232 та оилага эса 1 млн сўмдан берилди», дея вилоят ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Унинг қўшимча қилишича,14 июлидан 31 июлига қадар доимий даромад манбасидан маҳрум бўлган вилоятдаги 10236 та эҳтиёжманд оилага 1 млрд 189 млн сўмлик зарур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилди. Хусусан, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали 862 та; ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган 562 та; ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган 736 та; ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган 755 та; ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган 785 та; меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган 5918 та; 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёл ёки ёлғиз эркаклардан иборат 618 та оилага зарур маҳсулотлар тарқатилган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бир оилага зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар жамланмасига 3 кг ун, 3 кг гуруч, 2 кг макарон, 2 литр ўсимлик ёғи, 4 кг картошка, 3 кг пиёз, 2 кг шакар, 1 дона товуқ, 30 дона тухум, 0,5 кг қуруқ чой ва 1 дона кир совуни бўлиши тавсия этилган. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасининг ўртача нархи 165 000 сўмни ташкил этади. Шу билан бирга 8244 та ўта муҳтож оилаларнинг 7463 тасига, 1197 қисқа рақамига мурожаат қилган 5108 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат ва дорилар етказилган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.