(O´zbek) 30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.
     Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғи учун ҚҚС имтиёзлари 4 ойга узайтирилди. Бу президент 9 феврал куни имзолаган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунда назарда тутилган.
     Аввалроқ, асосий озиқ-овқат маҳсулотлар, жумладан, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи импорти ва реализацияси учун ҚҚС берилган имтиёзлар муддати 2022 йилнинг 30 апрелигача узайтириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида ёзгандик.
     Адлия вазирлигининг хабар беришича, янги тартибга мувофиқ қуйидагиларнинг ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:
     Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
     Бунга қадар, ушбу маҳсулотлар 2021 йил 31 декабргача ҚҚСдан озод қилинганди.
     Бундан ташқари, эндиликда автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш ҳам талаб этилмайди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.