(O´zbek) 94 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 2 358 та корхонада 528,5 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.
     Натижада:
     – 2 216 та, яъни 94 фоиз корхонада (492,8 млрд сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
     – 57 та, яъни 2,4 фоиз (8,1 млрд сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;
     – 85 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 27,6 млрд сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.
     Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.
     Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.
 
 
Манба: soliq.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.