(O´zbek) АҚШ Ҳьюстондаги консулликни ёпиш учун Хитойга 72 соат вақт берди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

АҚШ Ҳьюстондаги консулликни ёпиш учун Хитойга 72 соат вақт берган. Акс ҳолда президент Трамп Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланаётган консулликка қарши қўшимча чоралар қўлланилиши мумкинлигини билдирган.

«АҚШнинг интеллектуал мулки ва маҳфий маълумотларини ҳимоя қилиш учун Хитойнинг Ҳьюстондаги бош консуллигини ёпиш тўғрисида буйруқ берилди», деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус чоршанба куни ўтказилган матбуот анжуманида.

Ушбу матбуот анжуманида қатнашган Дональд Трамп Хитойнинг нафақат Ҳьюстондаги, балки АҚШдаги бошқа ваколатхоналарини ёпиш ҳам «қийин иш эмаслигини» таъкидлаган: «Биз Ҳьюстондаги консулликни ёпишга қарор қилганимизда у ерда ёнғин содир бўлаётган эди. Афтидан улар муҳим ҳужжатларни ёки қоғозларни ёқишди ва менга у ерда нима бўлганини билиш қизиқ», деган Трамп.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, Ҳьюстондаги консуллик одатдагидек ишлаяпти. Шунингдек, консуллик таҳдидли хабарлар олган: «Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШ ҳукумати томонидан илгари сурилаётган туҳмат ва нафрат айбловлари туфайли портлатиб юборилиш ва ўлим таҳдиди ёзилган хабар олган. АҚШ Хитойнинг Ҳьюстондаги консуллигини ёпиш ҳақидаги қарорини бекор қилиши керак. Акс ҳолда Хитой бунга қарши муносиб жавоб беради», деб ёзган Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин твиттердаги саҳифасида.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.