Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси”га 35 965,0 тонна АI-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 14 588,0 тоннаси, яъни 40,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 29 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АI-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 287,5 минг сўмдан 6 269,7 минг сўмгача пасайди. Шунингдек, АI-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 178,2 минг сўмни, АI-91 – 7 679,3 минг сўмни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Манба: xs.uz