(O´zbek) АИ-92 маркали бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди – «Ўзбекнефтгаз»

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Ўзбекнефтгаз» 20 июндан бошлаб ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали импорт бензиннинг нархи 5500 сўмга чиқиши ҳақидаги тарқалган хабарларни рад этди.

Қайд этилишича, компания яқин келажакда бензин нархини арзонлаштиришни мақсад қилмаган. Аксинча, бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич тушириб борилмоқда. Ҳозирги кунда бензин нархи бозор белгилаяпти, бунга компания аралашаётгани йўқ.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров «Ўзбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар бўлган пайт 200 минг тоннадан ортиқ хом ашё импорт қилгани, шунинг ҳисобига йил охиригача нефть нархи ошиб кетса ҳам, бензиннинг ҳозирги нархларини бир маромда сақлаб турилишини айтган эди.

«Кейинчалик ҳам таннархни пасайтириш, бозорда ўз ўрнимизни йўқотмаслик учун максимал даражада сифатли ва арзон нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ўзимизнинг стратегиямиз бор. Ҳозирги кунда тизимимиздаги нефтгаз корхоналари томонидан нафақат АИ-80 маркали бензин, балки АИ-92 ва АИ-95 маркали бензинларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бу орқали юқори сифатли бензин бозорида ҳам ўз ўрнимизни топиш ниятидамиз», деганди у.

Эслатиб ўтамиз, 15 майдан буён «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин 5000 сўмдан сотилмоқда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.