Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Apple Xитойнинг CATL va BYD компаниялари билан электр транспорт воситалари учун аккумуляторлар етказиб бериш бўйича музокараларни бошлади. Асосий шартлардан бири – АҚШда аккумулятор ишлаб чиқариш заводи қурилиши керак.
Apple компанияси Хитойнинг Contemporary Amperex Technology (CATL) ва BYD компаниялари билан 2024 йилдаги электр транспорт воситаси учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш бўйича музокарага киришгани ҳақида Reuters хабар бермоқда.
Музокаралар дастлабки босқичда ва CATL ёки BYD билан келишувга эришиш истиқболлари ҳали аниқ эмас. Apple аккумуляторларни етказиб берувчилар учун Қўшма Штатларда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш шартини қўйган. Худди шу шартни АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали вакили ҳам тасдиқлади.
Маълум бўлишича, дунёдаги энг йирик электр транспорт воситалари учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи CATL Вашингтон ва Пекин ўртасидаги сиёсий зиддиятлар ҳамда Қўшма Штатларда ишлаб чиқариш харажатларининг кўтарилиши сабабли АҚШда завод қуришни истамаяпти.