Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бундан ташқари, энг кўп — “Cobalt”, “Lacetti-Gentra” ва “Nexia T-250” автомашиналари ишлаб чиқарилган.
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ўтган бир ой ичида Ўзбекистонда жами 20 533 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Апрель ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони:
“Damas” — 5 615 дона;
“Cobalt” — 5 541 дона;
“Lacetti-Gentra” — 3 648 дона;
“Nexia T-250” — 2 321 дона;
“Spark” — 2 023 дона;
“Labo” — 1 385 дона.
Эслатиб ўтамиз “Cobalt” йил бошидан бошлаб энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль бўлган эди.