(O´zbek) Асакадаги заводда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Oʻzavtosanoat” томонидан ушбу Саноат хабида 2021−2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
     Асакадаги заводда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақида 18 июнь куни вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
     «Вилоятда 105 гектар ерда “Машинасозлик ва электротехника саноат хаби” махсус зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. “Oʻzavtosanoat” томонидан ушбу Саноат хабида 2021−2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — деди Шавкат Мирзиёев.
     Жумладан, лойиҳалар доирасида чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
     «Кеча мен шунингдек электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим», — деди Шавкат Мирзиёев.
     Давлат раҳбари “Oʻzavtosanoat” (Умурзоқов) ва “Eltexsanoat”га (Юнусов) бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.
Манба: xabar.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.