Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент шаҳрида тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган моддий жавобгар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «E-E.» МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари бўлган авиа-операторлари авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.