Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
29-ноябр, душанба куни бир қанча банклар доллар курсини оширди. Aксарият банклар Aмерика валютасини 10 830 сўмдан сотиш, 10 730 — 10 790 сўмдан сотиб олиш таклифини бермоқда.
Сотиш бўйича енг арзон таклифни “Равнақ-банк” бермоқда (10 800 сўмдан). Енг мақбул сотиб олиш нархи “Универсалбанк” ва “Капиталбанк” томонидан таклиф етилган — 10 790 сўм.
Банклараро валюта курси бўйича аввалги рекорд 10 кун аввал ўрнатилган еди — ўшанда доллар биринчи марта 10 820 сўмгача кўтарилган, бир кун аввал еса биринчи марта 10 800 сўм чегарасидан ўтган еди. Доллар курси ноябр ойининг ўрталарида кескин кўтарила бошлади.
Бунгача Марказий банк 2021-йилнинг январ-октябр ойларида ўзбек валютаси атиги 2 фоизга қадрсизланганини маълум қилганди, бу сўнгги йиллардаги енг паст кўрсаткичдир. Бироқ 2022-йилда Ҳисоб палатаси долларнинг ўртача йиллик курсини 11300 сўм деб кутмоқда.