Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 апрель ҳолати бўйича давлат қарзи ҳақида ҳисобот берди. Маълум қилинишича, январь-март ойларида давлат қарзи миқдори 23,2 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизини ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 миллион долларга камайди.
Ҳисобот даврида давлат ташқи қарзи 21 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 36,3%) ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 миллион долларга камайди. Давлатнинг ички қарзи эса 2,2 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 миллион долларга камайди.
Давлат қарзининг 133,7 миллион долларга камайиши, асосан, янги жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилишига қарамай давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади.
Хусусан, жорий йилнинг дастлабки 3 ойида:
республика номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 126,2 миллион долларга камайди;
давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 52,6 миллион долларга ошди;
давлат кафолати остида жалб қилинган ички қарз қолдиғи 73,1 миллион долларга камайди;
давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар қолдиғи 135 миллиард сўмга ошди.
Давлат қимматли қоғозларига хизмат кўрсатиш харажатлари 1 триллион 36 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этди. Шундан, асосий қарз тўловларига 935 миллиард сўм, фоиз тўловларига 101,3 миллиард сўм сарфланди.
Манба: t.me/@minfinuzb