(O´zbek) Бугун 97та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 116 нафар бемор соғайди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

13 июнь куни Ўзбекистонда 97та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 116 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 3874 нафар бемор соғайган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1073 нафар бемор даволанмоқда, улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Бугун аниқланган 97та ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85таси карантин муассасаларида, 5таси аҳоли орасида (шундан 3таси Қорақалпоғистон Республикасида, 2таси Тошкент шаҳрида), қолган 7таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.  

Бугун Тошкент шаҳрида 85 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар , Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4966 нафар бемордан 3874 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1073 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.