Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Элон Маскнинг «SpaceX» компанияси ишлаб чиққан кўп марталик парвозларга мўлжалланган фазовий кема — «Starship» прототипи, ниҳоят, 5 май кунги синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақида компаниянинг YouTube каналида хабар берилди.
«Starship»нинг ушбу прототипига «SN15» ишчи номи берилганди. Кема 10 километр баландликка учиб, деярли 6 дақиқалик парвоздан сўнг қайтиб келиб юмшоқ қўнишни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, олдинги уринишларнинг барчаси омадсиз тугаганди.
Манба: xabar.uz