(O´zbek) Эпидемиологик вазият яхши давлатлардан келганлар энди карантинга олинмайди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган мамлакатлардан Ўзбекистонга кирган фуқаролар келганларидан сўнг карантинда бўлишлари талаб этилмайди. Карантинда сақлаш муддати 7 кунга қисқартирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 августдаги видеоселекторда маълум қилди.

«Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олмаслик тартибини жорий қилиш керак.

Вирус камайган давлатлардан келганларни уй карантинига ва вирус камаймаган давлатлардан келганларни алоҳида карантин зонага олиш керак.

[Энди] 14 кун эмас, 7 кун бўлади – ҳозир мутахассислар 14 кундан 7 кунга қисқартирса бўлади, деяпти», – деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин босқичма-босқич юмшатилмоқда.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги карантин даврида Ўзбекистонга кириш ва хорижга чиқиш тартиби ҳақида маълумот берган эди.

Карантинда бўлиш муддати июнь ойида 14 кундан 10 кунга қисқартирилиб, коронавирусга чалиниш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўзлари истаса карантинни, ҳақини тўлаган ҳолда, меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилган эди.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.