(O´zbek) ЕТТБ Самарқанд вилоятида 87 миллион евролик қуёш электр станцияси қуради

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     ЕТТБ, ЕИБ, Proparco ва Total Eren ҳамкорлигида Ўзбекистонда умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади.
 
     Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки, Европа инвестицион банки ҳамда Франциянинг Proparco (Франция ривожланиш агентлиги шўъбаси) ва “Total Eren” компаниялари Самарқанд вилоятида қуёш электр станцияси қурилишига 87,4 миллион евро маблағ ажратди, деб хабар қилмоқда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги филиали.
     Ушбу маблағлардан 43,7 млн. евро — ЕИБ томонидан ажратилган. ЕТТБ ва Proparco’нинг ҳар бири 21,8 миллиондан маблағ ажратган. “Total Eren”га тегишли бўлган “Tutly Solar llc” компанияси лойиҳаси асосида қурилади.
     Хабарда айтилишига кўра, янги қуёш станциясининг қуввати 100МВт бўлиб у 2021 йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
     Эслатиб ўтамиз, ушбу гелиостанция ҳақидаги дастлабки хабарлар 2019 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда “Total Eren” Ўзбекистонда умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси учун 150 миллион евро инвестиция киритилиши хабар қилинган эди.
     Лойиҳа давлат-хусусий ҳамкорлиги шаклида бўлиши ҳақида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан тегишли шартнома имзоланган эди.
     Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоизидан ортиғи углеводородлар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Республикада энергия манбаларини диверсификация қилиш, қуёш, шамол ва кичик ГЭСлар каби қайта тикланувчи манбалар ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш борасида махсус дастур қабул қилинган. Мутахассислар ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг қуёш энергетикаси потенциали йилига 50 миллиард нефть эквивалентига тенг.
Ундан ташқари Россия ва Ўзбекистон 2018 йилда атом электр станцияси қуришга келишиб олишган эди. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистонда 2028 йилда умумий қуввати 1,2 ГВт бўлган атом электр станцияси ишга туширилади. Келажакда унинг қуввати 4,8 ГВтгача кучайтирилиши мумкин бўлади.
 
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.