Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, Латвиянинг Рига шаҳрида илк бор «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг хорижий савдо майдончаси очилди. Биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Латвиянинг OOO “Shipleart” (AP Holding) компанияси бўлди.
Биржанинг янги савдо майдончасини ишга туширилиши билан буғдой, шакар, пахта ёғи ва бошқа маҳсулотларини биржанинг электрон савдо тизимлари орқали эркин импорт қилиш, шунингдек, нефть маҳсулотлари, қора металлар, кимёвий маҳсулотлар, электротехника машиналари ва ускуналарини экспорт қилиш имкониятлари очилмоқда.
Бунда хорижий компаниялар биржа савдолари ва электрон тижоратнинг бозор механизмлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон товар бозорларига тўғридан-тўғри чиқишлари мумкин.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ халқаро савдо тармоғи 15 та хорижий савдо майдончаларидан иборат.