(O´zbek) Facebook устунлиги пасаймоқда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ижтимоий илова экотизимида Facebook’нинг мавқеи пасайиб кетаётганига оид баъзи белгилар мавжуд. 2020 йилги энг кўп юклаб олинган дастур аллақачон TikTok ҳисобланади. Appfigures’нинг янги маълумотлари шуни кўрсатадики, Facebook иловаси сўнгги 12 ой ичида ойлик юклаб олишлар сони тобора камайиб бормоқда.
     Facebook иловаси ва Facebook Lite 2020 йил май ойида ҳафтасига 15 миллион матра ўрнатилган, бу 2020 йил июнь ойида 13 миллионга камайди. 2021 йил апрель ойидан бошлаб бу рақам ҳозирда 11 миллиондан камни ташкил қилмоқда — бу 12 ой ичида юклаб олишларнинг 23 фоизини йўқотди. Шу билан бирга ушбу вақт ичида энг кўп юклаб олинадиган ижтимоий дастур TikTok бўлиб, мазкур дастур 2021 йил апрель ойида 52 миллион марта юклаб олинган.
     Бундан ташқари eMarketer бу ҳафта Gen Z фойдаланувчилари АҚШда Instagram’га қараганда TikTok’дан кўпроқ фойдаланиши ҳақида хабар берди. Snapchat ҳали ҳам етакчилик қилмоқда, аммо бу йил 42,0 миллион фойдаланувчиларга эга. Бироқ, TikTok Snapchat’дан аста-секин ортда бормоқда.
 
 
Манба: techcrunch.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.