(O´zbek) ФАО Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимида Гендер тенглиги стратегиясини амалга оширмокда

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Аграр соҳада билимлар ва инновациялар (AKIS) миллий маркази кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимида Гендер тенглиги стратегиясини амалга ошириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этдилар.
     ФАО билан яқин ҳамкорликда ўрмонларни бошқариш сиёсати ва амалиётларида гендер тенглиги тамойиллари жорий этилмоқда. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг илк бор 2021-2025 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли Гендер стратегияси ишлаб чиқилганлиги бу борадаги катта ютуқ бўлди. Ушбу стратегиянинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмонларни бошқариш самарадорлиги такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 6 октабрдаги “2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларнинг бажарилишига ёрдам беради.
     Гендер тенглиги стратегияси илғор хорижий тажриба асосида, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва манфаатдор шахсларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Аёлларни таъқиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш учун ҳуқуқий асоси бўлди.   
     “2019-2021-йилларда Ўзбекистон ўрмон хўжалигида гендер масалалари таҳлили ўтказилди, ўрмонзорлар ва уларга туташ аҳоли пунктларида яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ўрганилди. Меъёрий-ҳуқуқий базанинг камчиликлари аниқланди. Олинган маълумотлар асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Гендер тенглиги стратегияси ва 2021-2022 йилларга мўлжалланган Гендер ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиб, унда ўрмон билан боғлиқ жамоаларнинг асосий устувор йўналишлари ва эҳтиёжлари акс эттирилган”, – деб таъкидлади ФАОнинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси техник координатори Олимжон Қаҳҳоров.
     Ҳужжат ФАОнинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа Деҳқонобод, Китоб ва Поп давлат ўрмон хўжаликларида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудларда ўрмонларни барқарор бошқариш, ўрмон ҳудудларининг ахборот тизимлари ва электрон хариталарини яратиш, гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда маҳаллий аҳолини ўрмон хўжалигини бошқариш жараёнларига кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
     Ўтказилган конференция Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда вилоятлар ўрмон хўжаликлари бошқармалари ҳузуридаги Гендер кенгашлари фаолияти учун платформа тайёрлаш имконини берди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.