Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Фарғонадаги “Central Asia Motors Co” корхонаси негизида электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига оид қарори лойиҳасида маълум бўлди.
Йилига 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳанинг умумий қиймати 55 миллион долларга баҳоланмоқда. Шундан 43 миллион долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади.
Лойиҳани Хитойнинг “Hong Kong ZRSC Technology” компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланмоқда
Электромобилларни ишлаб чиқариш 2022 йилнинг декабридан йўлга қўйилиши кутилмоқда. Заводда 100 та иш ўрни яратилади.
Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистонда бир неча марта электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилинган. Хусусан, 2018 йилда Андижон ва Бухоро вилоятларида электромобиллар ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар қилинган эди. Аммо бу режалар амалга оширилмаган. Бундан ташқари, Қўқонда “Hyundai” компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинган эди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 9,2 миллион долларга тенг бўлган 501 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 бараварга ошган. Электромобиллар асосан Хитой (443 та ), Туркия (24 ) ва Литвадан (13 т) олиб келинган.