(O´zbek) Германия инвесторлари Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жорий йилда Германия инвесторлари билан ҳамкорликда умумий қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган 24 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Германия давра суҳбати чоғида маълум қилинди. Давра суҳбати Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси кўмагида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган.
     Лойиҳалар автомобилсозлик, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоғида, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда амалга оширилади.
     Тадбирда Германиянинг етакчи компаниялари, жумладан, “MAN Truck&BUS”, “Deutsche Lufthansa”, “Siemens”, “John Deere”, “Roland Berger”, “Knauf” ва бошқа йирик саноат ишлаб чиқарувчилари, тижорат банклари ва бизнес ташкилотларининг 100 дан ортиқ раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди.
     Ўзбекистон томонидан тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда республиканинг бир қатор вилоятлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.
 
 
Manba: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.