Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Эндиликда зилзиланинг бошланиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириш фойдаланувчилар смартфонларига юборилиши мумкин бўлади. Янги функция Ўзбекистондан ташқари 8 та мамлакатда ишлайди.
Ҳозиргача олимларда асбоблар дастлабки зарбаларни қайд этгунга қадар зилзила содир бўлган жойни аниқлаш имкониятига эга эмас. Aммо фалокат юз берганда, ҳатто сониялар ҳам катта аҳамият касб этиши мумкин.
Google ишлаб чиқувчилари масаланинг ечимини топдилар: деярли ҳар бир смартфонда ўрнатилган акселерометр мавжуд — бу тебраниш ва зарбалар қайд этадиган қурилма. Aгар ўнлаб смартфонлар бир вақтнинг ўзида ўхшаш характердаги тебранишларни аниқласа, бу яқинлашиб келаётган зилзиланинг биринчи аломати бўлиши мумкин. Зарур бўлганда тизим дарҳол огоҳлантириш юборади.
Тизимни ишга тушириш учун Settings > Location > Advanced > Earthquake Alerts га кириш керак. Androidнинг сўнгги янгиланиши талаб этилади.