(O´zbek) Халқ банкининг 3та филиалидаги ходимларда коронавирус аниқлангани маълум қилинди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Халқ банкининг 3 та филиалида жами 10 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқлангани маълум қилинди

Халқ банкининг учта филиали ҳозирда карантинга олинган ва ушбу банк муассасаларида хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Андижон вилояти Куйганёр филиалида 59 киши карантинга олинган, 1 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Навоий вилояти Нурота филиалида барча ходимлар тест топширган, 8 нафарида COVID-19 аниқланган. Филиал вақтинча фаолиятини тўхтатган.

Навоий шаҳар филиалида ҳам барча ходимлар тест топширган ва натижасини кутмоқда. 1 нафар ходимда инфекция тасдиқланган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани филиалида ҳам ходимлар коронавирусга тест топширган. Ҳеч бир ходимда инфекция аниқланмаган. Филиал карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

Банк ахборот хизмати пенсионерларнинг ҳаётини асраш мақсадида улар учун пенсия ва нафақа пуллари уйма-уй юриб тарқатилаётганини эслатиб ўтган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.