Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Саид Матар Ал Кезми билан учрашди.
Учрашув аввалида икки мамлакат ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзусида сўз борди. Вазир элчига таълим соҳасидаги ҳамкорлик хусусан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини Ўзбекистон мактабларида муваффақиятли амалга оширишдаги кўмагини алоҳида таъкидлаб, миннатдорлик билдирди.
Элчи, ўз навбатида, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида кўплаб мактаб ўқувчилари иштирок этиш истагини билдирганидан қувонганини билдирди. Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатда таълим соҳасидаги ўзгаришлар бўйича таассуротларини ўртоқлашди.
Учрашув чоғида тажриба алмашиш учун икки мамлакат ўртасида алмашинув дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Элчи сифатли таълим олиш ёки яхши маошли иш топа олиш учун чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўрганишнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Халқ таълими вазири томонидан «English Speaking Nation» ҳамда «IT-Nation» каби иккита катта комплекс дастур ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида БААнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўзбекистонлик мактаб битирувчиларини қабул қилиш имкониятини ошириш, узлуксиз таълим олиш учун тайёргарлик таянч курсларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.