(O´zbek) Хавфсиз туризм – Туркия мисолида

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Коронавирус пандемияси шароитида туризм соҳасида Туркия биринчилардан бўлиб новатор сифатида майдонга чиқди. Чунончи, шу йилнинг 19-21 июль кунлари Анталияда барча саёҳат масканларида (аэропорт, такси, меҳмонхона, қаҳвахона ва ҳ.к.) зарур эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда туристик пакетларнинг татбиқ этилишини назарда тутувчи “Вирусдан холи туризм сертификати” дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бундай ёндашув туфайли Туркия ҳукумати жорий йилнинг 7 ойида 5 миллиондан ортиқ сайёҳни жалб қилишга муваффақ бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, йил охиригача Туркияга кутилаётган сайёҳлар оқими тахминан 10-12 млн кишига етади.
Дарвоқе, мамлакатимизда ҳам сентябрь ойида биринчилардан бўлиб Туркия билан мунтазам авиақатновлар тиклангани рамзий маъно касб этади.
Айни пайтда Туркия маданият ва туризм агентлигининг «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида юртимизнинг бир гуруҳ журналист ва блогерлари Осиё ва Европа чорраҳасида жойлашган ушбу мафтункор давлатда бўлиб турибди. Аниқроғи, шу кунларда оз эмас-кўп эмас, 16 миллион аҳоли яшайдиган кўҳна Истанбулнинг диққатга савозор масканлари, қадимий осори атиқалари, бир сўз билан айтганда, турк дунёсининг бетакрор маданияти билан яқиндан танишмоқдалар.
Истанбулда икки йирик аэропорт бор. Бу ердан дунёнинг барча нуқталарига парвозлар амалга оширилади. Хусусан, Тошкент ва Истанбул шаҳарлари ўртасида ҳам авиақатновлар сони кўпайтирилган ҳамда Самарқанд ва Истанбул ўртасида янги авиайўналиш очилган.
Хўш, пандемия шароитида мазкур юртда туризм хавфсизлиги қай даражада кафолатган? Буни Истанбул мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Истанбул бўйлаб танишиш асносида инсонлар гигиена талабларига риоя этиши ва касаллик юқтирмаслиги учун барча шароит яратилганига гувоҳ бўласиз. Асосийси, ҳар бир киши ўз саломатлиги учун масъуллигини унутмаса, бас. Умуман олганда, шаҳар инфратузилмасидан тортиб хизмат кўрсатишгача бўлган барча жабҳада сайёҳатчилар ва аҳоли учун яратилган қулайлик таҳсину ибратга лойиқ.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.