(O´zbek) Хитой АҚШнинг коронавирус учун жазолаши борасидаги таҳдидларига жавоб қайтарди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

АҚШ унинг душмани Хитой эмас, коронавирус эканлигини англаб етиши лозим. Бундай баёнот билан Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Гэн Шуан чиқди.

У АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вашингтон коронавирус пандемияси сабабли Хитойни жазолаш вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берган.

Хитойлик дипломатнинг таъкидлашича, коронавирус бутун инсониятнинг умумий душманидир ва Хитой коронавирус “шериги” бўлмай, балки у ҳам жабрланган томон ҳисобланади. Унинг айтишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги жаҳон инқирози олдида халқаро ҳамжамият бирлашиши ва муаммони биргаликда енгиб ўтиши лозим.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ президенти маъмурияти Хитойни коронавирус ҳақида ҳақиқатни яширгани учун иқтисодий усуллар билан жазолаш режасини тузаётганини маълум қилганди.

Коронавирус пандемияси Хитой ва АҚШнинг шундоқ ҳам мураккаб муносабатларига янада салбий таъсир кўрсатди. Трамп Хитойдан Уҳанда биринчи марта қайд қилинган коронавирус иқтисодиётга етказган зарар учун компенсация талаб қилмоқчилигини билдирган. Пекин бу айбловларга жавобан АҚШни “очиқча ёлғончилик”да айблаган. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, америкалик сиёсатчиларда фақат бир мақсад бор бўлиб, улар эпидемияни тўхтатишда йўл қўйган ўз хатолари учун жавобгарликни ўзларидан соқит қилмоқчилар ва омма эътиборини чалғитишга уринмоқдалар. 
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.