Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Xiaomi, Huawei, Honor, Vivo ва Oppo каби Хитойнинг асосий брендлари мобиль телефонлар учун тезкор қувватлантирадиган универсал қурилма ишлаб чиқариш борасида келишиб олдилар. Бу ҳақида Gizmochina хабар бермоқда.
Ушбу ташаббус, шунингдек, микроконтроллер ишлаб чиқарувчи Rockchip ва Хитой Ахборот-коммуникация технологиялари академияси (CAICT) томонидан қўллаб-қувватланди. Айни пайтда томонлар тафсилотлар бўйича келишиб олмоқда ва яқин келажакда бирлашишлари мумкин.
Ягона стандарт ишлаб чиқариш харажатларини ва электрон чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради. Энди фойдаланувчилар зарядловчи қурилманинг янги смартфон билан мос келиши ёки йўқлиги ҳақида ташвишланмасалар ҳам бўлади.