(O´zbek) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий сабабларидан бирини айтиб ўтди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин Ўзбекистонда олиб борилган ислоҳотлар мамлакатга ижобий иқтисодий ўсишни таъминлашга имкон берди. Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди.

«Пандемияга қарамай, биз эришган иқтисодий ўсиш пандемия бошланишидан олдин амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасидир», деди Ж. Қўчқоров кеча Тошкентда бўлиб ўтган халқаро хусусийлаштириш конференциясида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсди. Пандемиянинг салбий таъсирига қарамай, 2020 йилда давлат бюджети даромадлари 128,7 триллион сўм прогнозга нисбатан 132,9 триллион сўмни ташкил этди.

Қўчқоров пандемия иқтисодий сиёсат кун тартибига бир қатор жиддий ўзгаришлар киритганини таъкидлади. Натижада, 2020 йилнинг дастлабки уч чорагида Ўзбекистон соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш ва пандемияга қарши курашиш бўйича иқтисодий чоралар билан банд эди.

Шунга қарамай, вазирнинг сўзларига кўра, расмийлар «давом этадиган қатъий ислоҳот дастурига эга».

«Мамлакат раҳбарияти айнан иқтисодий ислоҳотлар иқтисодий ўсиш, фаровонлик, одамлар фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бизнинг олдимизда иқтисодий ўсишни ошириш ва аҳоли жон бошига ЯИМни ошириш бўйича жуда катта вазифалар турибди», — деди Қўчқоров.

Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.