(O´zbek) «Имкон қадар тезроқ замонга мослашинг» – Комил Алламжонов газеталар бош муҳаррирларига мурожаат қилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов босма нашрлар келажаги ҳақида билдирган фикрлари ортидан айрим газета муҳаррирлари томонидан танқидга учради.

Алламжонов Qalampir.uz сайтига берган интервьюсида пандемиянинг ОАВга таъсири ҳақида гапирар экан, газеталар бора-бора қоғоз шаклдан воз кечишига тўғри келишини айтган эди.

«Фикримча, матбуот ҳам оғир даврга кириб келмоқда. Хусусан, босма нашрларга келадиган бўлсак, уларнинг келажагини кўрмаяпман. Аслида, бу инқирозлар бошланмаганида ҳам, газеталар – аллақачон ўтмиш маҳсулоти.

… Газета таҳририятлари ҳам келгусида қийналиб қолмаслик учун зудлик билан интернетга мослашишлари керак бўлади», – деганди фонд раҳбари.

Ушбу интервью Kun.uz`да ҳам эълон қилиниши ортидан, ижтимоий тармоқларда «Ишонч» – «Доверие» ва «XXI аср» газеталари бош муҳаррирларининг Алламжонов билдирган фикрларга кескин муносабати эълон қилинди.

Комил Алламжонов ўз Telegram-каналида ушбу танқидларга эътибор қаратди.

«Ҳурматли, юзлаб журналистларга ойлик маош тўлаб, уларнинг турмуш тарзига масъул бўлган босма нашрларимизнинг бош муҳаррирлари! Мени роса койибсиз, дилингиз оғриганини билдирибсиз», деб ёзади Алламжонов.

У юқоридаги газеталар бош муҳаррирларига қатор саволлар билан юзланган:

«Қани айтинг-чи, бугун иқтисодий аҳволингиз қандай? Журналистларга ўз вақтида ойликларни тўлашга қийналмаяпсизми? Қўл остингиздаги ҳалол ва ватанпарвар ходимларингиз келажаги ҳақида қайғуряпсизларми? Мана бир мисол, айни шароитда газеталарнинг қоғоз вариантини қандай қилиб ўқиш мумкин? Уни тарқатиш ҳам мумкин эмас, муштарийлар кўчага чиқиши ҳам мумкин эмас. Ҳамма карантинда. Фақат биз эмас, барча ташкилотлар карантинда дерсиз. Ундай бўлса ўқувчилар янгилик ва маълумотларни қаердан олиши керак? Пандемия вақтида халқни хавфдан ким огоҳ этади, ким аҳоли орасида тарғибот олиб боради? Албатта, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ёки телерадиоканаллар. Улар тинимсиз ишлаб турибди. Рекламадан озми кўпми даромад қилишяпти, ходимлари рўзғорини тебратмоқда.

Айнан шу карантин даврида ўқувчиларингиз аллақачон бошқа ресурсларда. Эртага Сизларга обуна бўлган минглаб муштарийлар карантин давомида қоғоз вариантдаги газеталарни олмаганликларини, шу сабабли улар билан қайта ҳисоб-китоб қилишингизни талаб қилишса, унда янада оғирроқ иқтисодий аҳволга тушиб қолмайсизми?» – дея савол берган Комил Алламжонов.

Унинг тушунтиришича, гап босма матбуотнинг ёпилиши ёки газеталарнинг тугатилиши ҳақида кетмаяпти. Гап уларнинг ахборотни аҳолига қандай форматда етказиши ҳақида бормоқда.

«Сизга даъватим, имкон қадар тезроқ замонга мослашинг, босма нашрингизни рақамлаштириш чораларини изланг. Ходимларингиз тақдирига бефарқ бўлманг. Акс ҳолда молиявий аҳволингиз янада қийинлашиши мумкин.

Аччиқ ҳақиқат шуки, бугунги кунда бутун дунёда айнан босма нашрларнинг тараққиёт стратегияси ўзгарди. Ҳаттоки газета чоп этадиган ускуналар ишлаб чиқарилиши ҳам камайтириляпти. Манаман деган катта босма нашрлар қоғоз версиясини бутунлай тўхтатиб, онлайн форматга ўтмоқда», – дейди масс-медиани ривожлантириш фонди раҳбари.

У мисол сифатида 2 кун олдин Буюк Британиянинг The Weekly News нашри май ойидан бошлаб қоғоз вариантда чиқишни бутунлай тўхтатишга қарор қилганини маълум қилганини эслаб ўтган.

«Энг консерватор ва қадриятларини ўта қаттиқ ҳурмат қилувчи инглизлар ҳам 165 йилдан буён чоп этиладиган ушбу отахон босма нашрнинг қоғоз вариантидан воз кечиб, янги замон талабларига мослашишни ва онлайн форматга ўтишни бугунги куннинг энг тўғри қарори, деган фикрга келган», деб ёзади Алламжонов.

Комил Алламжонов номдор Newsweek, U.S. News & World Report ва La Tribune нашрлари ҳам аллақачон бутунлай қоғоз форматдан воз кечиб, онлайнга ўтганини қўшимча қилиб, бунақа мисоллар жуда кўплигини таъкидлаган.

«Хуллас, мақсадим кимларнингдир дилини оғритиш эмас, барчамизга кўриниб турган хавфдан сизларни огоҳлантириш ҳамда бизнес моделингизни қайта кўриб чиқиш ва замонга мослашишни тавсия қилишдир», – дея ўз муносабатини якунлаган Комил Алламжонов.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.