Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Ойбек Норинбоев Туркия Республикасининг «GUMBEL GROUP» компанияси бошқаруви раиси Мустафо Хердем билан учрашди. Учрашувда «GUMBEL GROUP» компания фаолияти тақдимоти ўтказилди. Қайта тикланадиган энергия инвестицияларига ихтисослашган ва барқарор энергия тизимларини яратадиган мазкур илғор турк компаниясига “Gumbel Enerji”, “Heran Enerji”, “Elseroof Enerji”, “Güneşfix Enerji” ва “Else Enerji” каби 5 та шўъба корхонаси киради. Улар энергетика, дастурий таъминот, қуёш панели ишлаб чиқариш, электрон тижорат ва рақамли трансформация соҳаларида фаолият юритадилар.
Мустафо Хердем компания фаолиятининг асосий йўналишлари ва режалари тўғрисида сўз юритаркан, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларни амалга оширишнинг бизнес моделни таклиф этди. Мезбонлар томонидан мазкур таклиф ижобий баҳоланди.
Томонлар қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида қўшма инновацион ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, ўзаро англашув меморандуми имзоланиши билан келишувни мустаҳкамладилар.
Таъкидлаш жоизки, компания 1987 йилдан буён халқаро бозорларга йўналтирилган халқаро сифат стандартларига мос келадиган қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун энг йирик ишлаб чиқарувчи сифатида фаолият юритмоқда. Бугунги кунда компания томонидан энергия хизматлари шартномалари бўйича 20 та ҳудудда 285 МВт, 15 та ҳудудда 209,4 МВт, 34 та ҳудудда режалаштириш ва инжиниринг лойиҳалари бўйича 458 МВт қувватдаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Компаниянинг энергетика ва дастурий таъминот соҳасидаги энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган электротехника лабораториясига эга Тадқиқот ва ривожлантириш илмий маркази ҳам бор. Ҳозирда ушбу марказ қуёш энергетикаси соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.