Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Instagram обуначилар ва контент муаллифлари ўртасидаги молиявий муносабатларни осонлаштиришнинг турли усулларини ўрганмоқда. Бу ҳақида компания бош директор Адам Моссери “The Information”га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Моссери Instagram’да ҳам YouTube ва Snapchat’даги каби контент муаллифларига пул тўлаш фондини ташкил этиш ғоясига ҳам тўхталиб ўтган.
«Шахсан мен тўғридан-тўғри маблағ ажратишдан кўра ижодкорларга узоқ вақт давомида пул ишлашга ёрдам берадиган монетизация тизимини яратиш тарафдориман, лекин чекларни ёзишга ҳам қарши эмасман», — деди Адам Моссери.
Шунингдек, компания раҳбари NFT, ноёб рақамли коллекциялар ва мемлардан тортиб бадиий асарларгача ўрганиб чиқишни айтди. NFT’лар блокчейн тармоғидаги ўзаро алмашиш мумкин бўлмаган токен ҳисобланади.