Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳозирда 13 ёшгача бўлган болаларга ушбу хизматдан фойдаланиш тақиқланган.
Instagram вице-президенти Вишал Шоҳ таъкидлашича, ёшлар билан ишлаш ижтимоий тармоқ учун биринчи ўринда туради. Ушбу ҳужжат BuzzFeed News томонидан кўриб чиқилди.
Instagram’нинг янги версиясига Павни Живанши раҳбарлик қилади, у декабрда Google’дан Facebook’га ўтган эди. Живанши илгари болаларга йўналтирилган платформалар, шу жумладан YouTube Kids’ни бошқарган.
Илованинг янги версияси ота-оналарга фарзандининг обуна бўлганлигини ва у ким билан алоқада бўлишини назорат қилиш имкониятини беради. Айтганча, Facebook аллақачон болалар учун хизматларни яратиш бўйича тажрибага эга: 2017 йилда компания Messenger Kids’ни ота-она назорати функциялари билан ишга туширган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Instagram катта ёшдаги фойдаланувчилари учун янги чекловни жорий қилган эди, унга кўра улар 18 ёшга тўлмаган шахслар шахсий хабарларни юбора олмайди.