Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Навоий вилояти «Ёшлар маркази»да «Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш барқарор ривожланиш омилидир» мавзусида семинар-учрашув ҳамда кичик бизнес вакилларининг маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди, – деб хабар берилмоқда telegraf.uz сайтида.
Мақолада айтилишича, мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун эришилган ютуқлар, истиқболли лойиҳаларни намойиш қилиш, ўзаро ҳамкорлик, талаб ва таклиф мутаносиблигини белгилаб олишда муҳим омил бўлди.
Кўргазмада 200 дан ортиқ корхона 400 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди. Хусусан, «Раҳим бобо», «Велан», «Бўстон чинниси” каби ишлаб чиқариш субъектлари қаторига янги қўшилган “CFM Pro Energies”, “Metall kord”, “Пигментстрой”, “Хомработ аср пойафзали” томонидан маҳаллийлаштирилган ҳамда янгидан ўзлаштирилаётган хўжалик моллари, станоклар учун эҳтиёт қисмлар, енгил саноат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Чарм-пойабзал материаллари, композит арматуралар, электр жиҳозлари, профнастил, шпаклёвка, полиэтилен қувурлар каби янги ўзлаштирилган маҳсулотлар ҳам иштирокчилар эътиборини тортди, – дейилади материалда.
Тадбир доирасида йирик корхона вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда 200 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Вилоят ҳокимлиги томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун йирик корхоналарга ишлаб чиқаришда талаб этиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар ва материаллар рўйхати тарқатилди. Асосийси, маҳсулотлар кўргазмаси давомида ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида ишончли ҳамкорлик йўлга қўйилди, – дейди мақола муаллифи.