(O´zbek) Ishonchli hamkorlik yo‘lga qo‘yildi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Навоий вилояти «Ёшлар маркази»да «Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш барқарор ривожланиш омилидир» мавзусида семинар-учрашув ҳамда кичик бизнес вакилларининг маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди, — деб хабар берилмоқда telegraf.uz сайтида.
 
 
Мақолада айтилишича, мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун эришилган ютуқ­лар, истиқболли лойиҳаларни на­мо­йиш қилиш, ўзаро ҳамкорлик, та­лаб ва таклиф мутаносиблигини бел­гилаб олишда муҳим омил бўлди.
Кўргазмада 200 дан ортиқ кор­хона 400 дан ортиқ турдаги маҳ­су­лот­лари билан иштирок этди. Ху­су­сан, «Раҳим бобо», «Велан», «Бўс­­тон чинниси» каби ишлаб чиқариш субъектлари қато­рига янги қў­шил­ган «CFM Pro Ener­gies», «Metall kord», «Пигментстрой», «Хомработ аср пойафзали» томо­нидан маҳал­лийлаштирилган ҳамда янгидан ўзлаштирилаётган хўжалик моллари, станоклар учун эҳтиёт қисм­­лар, енгил саноат маҳсулотла­ри ва қурилиш материаллари  кўргазма иштирокчи­ла­рида катта қизиқиш уйғотди. Чарм-пойабзал мате­риал­лари, композит ар­ма­туралар, электр жиҳозлари, проф­нас­тил, шпак­лёв­ка, полиэтилен қу­вурлар каби янги ўзлаш­ти­рил­ган маҳсулотлар ҳам ишти­рок­чи­лар эъти­борини тортди, — дейилади материалда.
Тадбир доирасида йи­рик кор­хона вакиллари би­­лан бўлиб ўтган учрашувда 200 на­фардан ортиқ тадбиркор иш­тирок этди. Вилоят ҳоким­лиги томонидан кичик бизнес ва хусусий тад­бир­корлик субъ­ектлари учун йи­рик корхона­ларга ишлаб чиқаришда талаб этиладиган хомашё, эҳ­тиёт қисм­лар ва ма­териаллар рўй­хати тарқатил­ди. Асосийси, маҳ­­сулотлар кўр­газ­маси да­во­ми­да ишлаб чиқа­рувчилар ва буюртмачилар ўр­та­си­да ишонч­ли ҳамкорлик йўл­га қў­йилди, — дейди мақола муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.