Ishonchli hamkorlik yo‘lga qo‘yildi

Навоий вилояти «Ёшлар маркази»да «Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш барқарор ривожланиш омилидир» мавзусида семинар-учрашув ҳамда кичик бизнес вакилларининг маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди, – деб хабар берилмоқда telegraf.uz сайтида.
 
 
Мақолада айтилишича, мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун эришилган ютуқ­лар, истиқболли лойиҳаларни на­мо­йиш қилиш, ўзаро ҳамкорлик, та­лаб ва таклиф мутаносиблигини бел­гилаб олишда муҳим омил бўлди.
Кўргазмада 200 дан ортиқ кор­хона 400 дан ортиқ турдаги маҳ­су­лот­лари билан иштирок этди. Ху­су­сан, «Раҳим бобо», «Велан», «Бўс­­тон чинниси» каби ишлаб чиқариш субъектлари қато­рига янги қў­шил­ган «CFM Pro Ener­gies», «Metall kord», «Пигментстрой», «Хомработ аср пойафзали» томо­нидан маҳал­лийлаштирилган ҳамда янгидан ўзлаштирилаётган хўжалик моллари, станоклар учун эҳтиёт қисм­­лар, енгил саноат маҳсулотла­ри ва қурилиш материаллари  кўргазма иштирокчи­ла­рида катта қизиқиш уйғотди. Чарм-пойабзал мате­риал­лари, композит ар­ма­туралар, электр жиҳозлари, проф­нас­тил, шпак­лёв­ка, полиэтилен қу­вурлар каби янги ўзлаш­ти­рил­ган маҳсулотлар ҳам ишти­рок­чи­лар эъти­борини тортди, – дейилади материалда.
Тадбир доирасида йи­рик кор­хона вакиллари би­­лан бўлиб ўтган учрашувда 200 на­фардан ортиқ тадбиркор иш­тирок этди. Вилоят ҳоким­лиги томонидан кичик бизнес ва хусусий тад­бир­корлик субъ­ектлари учун йи­рик корхона­ларга ишлаб чиқаришда талаб этиладиган хомашё, эҳ­тиёт қисм­лар ва ма­териаллар рўй­хати тарқатил­ди. Асосийси, маҳ­­сулотлар кўр­газ­маси да­во­ми­да ишлаб чиқа­рувчилар ва буюртмачилар ўр­та­си­да ишонч­ли ҳамкорлик йўл­га қў­йилди, – дейди мақола муаллифи.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.