(O´zbek) Йил давомида вазирликларнинг бюджет пулларини ўмаришлари 3 баробар кўпайган

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2021 йилнинг 9 ойи давомида 728,8 млрд сўмлик бюджет маблағларининг сарфланишида молиявий қоидабузарликлар аниқланган.
     Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида вазирликлар бюджетдан қарийб 84 млрд сўм ўзлаштирган. Бу ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўпдир. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
     Қайд этилишича, Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида давлат органларида ўтказилган назорат тадбирларида 728,8 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланган.
     Жорий йилнинг ҳисобот даврида аниқланган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари (83,7 млрд.сўм) 2020 йилнинг 9 ойига (28 млрд.сўм) нисбатан 3 мартага ошган.
     Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган, жумладан:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида — 23,3 млрд сўм (2020 йил 9 ойида —13 млн сўм);
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида — 17,2 млрд сўм (3,9 млрд сўм);
Халқ таълими вазирлиги тизимида — 14,4 млрд сўм (15,4 млрд сўм);
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида — 5,7 млрд сўм (3,8 млрд сўм);
Маданият вазирлиги тизимида — 2,7 млрд сўм (1 млрд сўм);
Туризм ва спорт вазирлиги тизимида — 1,7 млрд сўм (0,4 млрд сўм);
Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида — 4,2 млрд сўм (2 млн сўм);
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида — 2,2 млрд сўм (0,4 млрд сўм);
Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида — 2,5 млрд сўм (1 млрд сўм).
     Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида 457,7 млрд сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз ортиқча тўланиши, қурилиш таъмирлаш ишларида нархларни ошириб қўлланилиши ва бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш, товар моддий қийматликларни қиммат нархда харид қилиш каби молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Бундай ҳолатлар 2020 йилнинг 9 ойига (101,4 млрд сўм) нисбатан 4,5 мартага ошган.
     Бу ҳолатлар асосан ушбу вазирликлар тизимларида аниқланди:
Халқ таълими вазирлиги – 61,1 миллиард сўм (2020 йил 9 ойи учун 25,4 миллиард сўм);
Мактабгача таълим вазирлиги – 61,1 миллиард сўм (6,9 миллиард сўм);
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 39,1 миллиард сўм (17,7 миллиард сўм);
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 27,3 миллиард сўм (6,3 миллиард сўм);
Маданият вазирлиги – 18,4 миллиард сўм (2020 йил 9 ойда 2 миллиард сўм);
Сув хўжалиги вазирлиги тизимида — 10,7 млрд сўм (3,6 млрд сўм);
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида — 7,4 млрд сўм (0,8 млрд сўм);
Туризм ва спорт вазирлиги тизимида — 7,3 млрд сўм (1,8 млрд сўм);
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида — 7,1 млрд сўм (0,4 млрд сўм);
Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида — 80,9 млрд сўм (1,4 млрд сўм);
Ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларида — 92,4 млрд сўм (5,6 млрд сўм);
Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида — 5,6 млрд сўм (3,5 млрд сўм).
     Текширув натижаларига кўра, ҳисобот даврида аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг 510,8 миллиард сўми бюджетга тикланганлиги таъминланган.
     Шу билан бирга, назорат тадбирлари давомида бюджет муассасаларининг харажатлар сметаси ва штатларида асоссиз режалаштирилган маблағларни қисқартириш ва бошқа ноқонуний сарфланишига чек қўйиш ҳисобига жами 365 миллиард сўмлик бюджет маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олинган.
     Бюджет қонунчилигини бузганлик учун бюджет маблағларини олувчи ташкилотларнинг 15 нафар раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилган. Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун маъмурий судларга юборилган.
     Шунингдек, 3847 та назорат тадбирларида аниқланган 724,1 миллиард сўмлик қонунбузарликлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Манба: sputniknews-uz.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.