(O´zbek) «Карантиндан чиқишда одамларга маданият билан муомала қилиш керак» – Президент ИИВ, Миллий гвардия ва «ГАИ» ходимларига талаб қўйди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши вақтида карантин чекловларини енгиллаштириш бўйича дастлабки чораларни маълум қилди.

Унга кўра, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат берилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

Шунингдек, фуқаролар томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловлар ҳам секин-аста юмшатиб борилади.

Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат 07:00дан 10:00гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминлайди.

Президент Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз таъминлаш чорасини кўришга кўрсатма берди.

«ГАИ ходимлари ҳам, ички ишлар ходимлари ҳам, Миллий гвардия ходимлари ҳам… биламан, чарчаган улар ҳам, лекин бу масалага оқилона ёндашиш, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан «Сиз» деб гаплашиш керак. 

Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, сизлар ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришларинг талаб этилади. Албатта, талабнинг ичида маданият ҳам бўлиши керак.

Одамларнинг шахсига тегмасдан тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ўйлайманки, бу тўғри бўлади», деган президент.

Қайд этиш керакки, айни вақтда чеклов чоралари юмшатилиши қачондан амал қилиши ҳозирча маълум эмас, яъни бу айнан 30 апрелдан бошланиши расман эълон қилинмади.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов аниқ сана Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланишини эслатиб ўтган.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.