(O´zbek) Kia Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатлари учун логотипини янгилади

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Айни пайтда сотувда тўртта модель мавжуд. Тез орада буни еттитага етказиш режалаштирилган.
     Kia Russia & CIS компанияси МДҲ мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон бозорларида бренд трансформацияси бошлангани ҳақида эълон қилди. Яқин йилларда компания анъанавий автомобилсозликдан замонавий мобиллик ечимлари ва хизматларини етказиб берувчига айланади.
     Трансформациядаги биринчи қадам компаниянинг янги номи — Kia Russia & CIS (Kia Россия ва МДҲ) эълон қилиниши бўлди. Бунда Motors сўзи олиб ташланган, бу ҳаракатланиш учун инновацион маҳсулотлар ва хизматларни қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича фаолият соҳаларининг кенгайишини англатади.
     Компания янги слоган ва логотипни тақдим этди, у 1 июлдан бошлаб бренд Ўзбекистондаги барча коммуникация каналларида қўлланила бошланди.
Айни пайтда Kia Ўзбекистонда тўртта — Seltos, K5, Sorento ва Soul моделларини сотмоқда. Шунингдек, Stinger ва Karnaval савдоларининг бошланиши эълон қилинди. Компания аввалроқ ассортиментни еттита моделга етказишни режалаштираётганини айтган эди.
     Жиззах заводида ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. 2022 йил охирига қадар пайвандлаш, корпусни бўяш ва CKD йиғилишини ишга тушириш устахоналари бўлган линияларни ишга тушириш режалаштирилган. Бу қуввати йилига 100 мингтагача транспорт воситасини оширишга имкон беради.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.